574-386-2815

Call Us Now

 

Блог ҳақида

Langar Law Firm > Uncategorized  > Блог ҳақида

Блог ҳақида

Uzbek Immigrant

 

Блог нима ҳақида?

Мазкур блог Америкага иммиграция қилиш ва иммигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида умумий маълумот бериб бориш учун очилди.

Ким учун?

Блог АҚШга иммиграция қилиш ва иммигрант ҳуқуқлари ҳақида бўлгани сабабли, асосан АҚШга иммиграция қилмоқчи бўлган ва бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётганлар учун мўлжалланган.

Блогдан мақсад?

Блогдан мақсад Америкага иммиграция қилаётган ватандошларга иммиграция жараёнини осонлаштириш ва АҚШ ҳаёт тарзига тезроқ мослашишларига кўмак бериш.

Фикр қандай туғилди?

Муаллиф АҚШга 11 йил олдин иммиграция қилган. Бу вақт мобайнида у иммигрант сифатида иммиграция жараёни ва қийинчиликлари билан яқиндан танишган, кўплаб бошқа иммигрантлар дардига қулоқ солган ва иммигрантлар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришларини яқиндан ўрганган. Иммигрантлар бошидан кечирадиган қийинчиликлар бир-бирига ўхшаш бўлгани сабабли, муаллиф иммигрант ҳаётини осонлаштирадиган маълумотларни бир жойга жамлаб, кенгроқ омма билан баҳам кўришни ният қилди.

Блог муаллифи ким?

Блог муаллифининг исми Миракмал Ниязматов. Тошкентда туғилиб катта бўлган.  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича ўқиган.  Кейинчалик АҚШда Notre Dame Law School‘da LL.M (магистратура) ва J.S.D (докторантура) йўналиши бўйича ўқишни давом эттириб, Ню Йорк штати адвокатлик лицензиясини олган.

* Ушбу блогдаги маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат эмас. Иммиграция ҳуқуқи бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламан.

2 Comments

  • G'ayrat
    Javob berish May 21, 2018 at 1:06 pm

    Катта раҳмат Миракмал ака, хайрли ишга қўл урибсизлар. Ушбу соҳадаги фаолиятингизга муваффаққият тилайман. Ғайрат Тўраев.

Post a Reply to G'ayrat Cancel Reply

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?