574-386-2815

Call Us Now

 

Турист визасини (B1/B2) узайтириш мумкинми?

Langar Law Firm > Uncategorized  > Турист визасини (B1/B2) узайтириш мумкинми?

Турист визасини (B1/B2) узайтириш мумкинми?

Immigratsiya

Турист визаси нима?

Америкага саёҳат қилаётган ватандошларимиз асосан B1/B2 ноиммиграцион визалари билан келадилар.   Бизнес мақсади билан сафар қилаётганлар B1 визаси (масалан, иш билан боғлиқ учрашувлар ва музокараларда қатнашишни истаганлар учун), умумий туризм мақсади билан сафар қилаётганларга эса B2 визаси (масалан, Америкада оила аъзосини кўриш учун келишни истаганлар учун) берилади.

B1/B2 визаси билан Америкада қанча муддат қолишим мумкин?

Аэропортда қўйиладиган муҳр ва виза муддати.

АҚШ элчихонасида берилган B1/B2 виза асосан 1 йил амал қилиш муддати билан берилса ҳам, Америкада неча кун қолишингиз аэропортда белгиланади. Иммиграция хизмати текширувидан ўтганингиздан кейин паспортингизга “passport admission stamp” (аввал I-94 номли қоғоз парчаси бериларди), деб номланадиган муҳр урилади. Унда Американи қайси санада тарк этишингиз ёзилган бўлади. Кўпинча муҳр 6 ойга урилади.  Баъзи ҳолатларда эса бир ёки икки ойгагина рухсат берилган ҳолатлар ҳам учраяпти.

Виза муддатини қандай узайтиришим мумкин?

Иммиграция ҳодими рухсат берган муддат камлик қилган ҳолатларда турист визасини узайтириш мумкин. Бунинг учун I-539 формасини (Form I-539) тўлдириб, тегишли иммиграция хизмати манзилига юборишингиз керак.

I-539 формасини тўлдиришда қуйидагиларга эътибор беришингизни тавсия қиламан:

  • Мазкур формани рухсат берилган муддат (яъни паспортга қўйилган муҳрда кўрсатилган муддат) тугашидан аввал топширишингиз керак. USCIS эса I-539 формасини энг камида 45 кун аввал топширишни тавсия қилади?
    Қўшимча муддат давомида кундалик ҳаражатларингизни қандай қоплашингиз ҳақида батафсил маълумот беришингиз керак (масалан, турар-жой ва кундалик ҳаражатлар учун қўшимча маблағингиз борми, қандай миқдорда ва ҳкз. );
  • Алоҳида ариза билан турист визасини нима сабабдан узайтирмқочи эканлигингизни батафсил тушунтиришингиз керак;
  • Қўшимча муддат тугаганидан кейин Американи тарк этишингизни кўрсатувчи далилларни илова қилинг (масалан, авиачипта копиялари); Америкада қўшимча муддат қолиш Ўзбекистондаги меҳнат фаолиятингизга салбий таъсир қилмаслигини тушунтиринг.

I-539 формасини виза муддати тугаганидан кейин топшириш мумкинми?

Ҳа, I-539 формасини баъзан виза муддати тугаганидан кейин ҳам топшириш мумкин. Бунда I-539 формаси нима сабабдан кеч топширилаётгани батафсил баён этилиши керак. Жумладан, қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор беришни тавсия қиламан:

  • Формани топширишда кечикиш кутилмаган/вафқулодда ҳолат юзасидан рўй берган бўлса (extraordinary circumstances), бу ҳолатни батафсил тушунтиринг;
  • Турист визасини узайтиришга ариза топшириш ҳаддан ташқари кеч топширилмаслиги керак (reasonable delay);
  • Бу муддат ичида ноиммигрант виза шартларини бузмаганингизни баён қилинг (масалан, ишлашни бошламагансиз);
  • Сизга қарши депортация қилиш жараёни бошланмаганини айтиб ўтинг.

I-539 формасини топшириш учун неча пул давлат божи тўланиши керак?

I-539 формасини топшириш учун $370 давлат божи (filing fee) белгиланган. Бундан ташқари бармоқ изларини олиш учун қўшимча $85 тўланиши керак.

Турист визасини узайтириш кейинги виза мурожаатимга салбий таъсир қиладими?

Умуман олганда, рухсат берилган сана куни ёки ундан олдин Америкадан чиқиб кетмаслик кейинги виза мурожаатига салбий таъсир қилиши мумкин. Аммо I-539 формаси ўз вақтида топширган бўлсангиз, келажакда янги ноиммигрант визаси учун мурожаат қилганингизда муаммо туғилмаслиги керак. Шу сабабли, янги виза учун мурожаат қилганингизда юқоридаги ҳолатни консулга тушунтиришингиз керак бўлади. Бунда сиз Америкага аниқ ноиммигрант мақсад билан борганингиз, уни рухсат берилган муддат ичида битира олмаганингиз, ўз вақтида I-539 формасини топширганингиз, ва жавоби чиқишини кутганингиз, I-539 формасида ваъда қилинган кунда Американи тарк этганингиз, каби ҳолатларни айтиб ўтишингиз мумкин.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?