574-386-2815

Call Us Now

 

Талабалик визалари ҳақида савол ва жавоблар

Langar Law Firm > Uncategorized  > Талабалик визалари ҳақида савол ва жавоблар

Талабалик визалари ҳақида савол ва жавоблар

I-20 қандай форма ва уни қандай олиш мумкин?

I-20 формаси расмий ҳужжат бўлиб, у АҚШ ҳукумати тасдиқланган ўқув муассасаси томонидан берилади. Бу ҳужжат барча талабалик F-1 ва M-1 визасига мурожаат этувчилардан талаб этилади.   I-20 ҳужжати сизнинг ўқув юртига қабул қилинганлигингизни тасдиқлаб, SEVIS I-901 тўловини тўлашингиз, визага мурожаат этишингиз ёки виза мақомини ўзгартириш ва АҚШ ҳудудига киришингиз учун керакли маълимотларни ўзида жамлайди.  I-20 формасида талабанинг шахсий рақами кўрсатилган бўлиб, бу рақам N ҳарфи билан бошланувчи тўққизта рақамдан иборат.

Қачон талабалик визасига мурожаат этиш лозим?

Сизга I-20 формасини олишингиз биланоқ визага мурожаат этиш тавсия этилади. Эрта мурожаат қилиб, сиз суҳбатга ўз вақтида келишингизни таъминлайсиз. Бироқ, виза I-20 формада кўрсатилган  ўқиш бошланиш санасидан 120 кун аввал берилмайди.

Суҳбат кунини олдинроқ санага кўчириш учун мурожаат қилаётганда (DS-160) электрон анкетасини тўлдиришлари, суҳбат куни ва вақтини интернетда суҳбатга ёзилиш тизимиорқали белгилашлари, консуллик бўлими билан электрон манзил (consulartashkent@state.gov) орқали боғланиб исм-шариф, паспорт рақами ҳамда суҳбатга ёзилиш тизими орқали белгиланган суҳбат санаси ва штрих коди, шунингдек, мурожаатнинг долзарблиги ҳақидаги қисқача изоҳ келтирилиши лозим. Барча илтимосномалар уч иш куни давомида кўриб чиқилади.

Мен виза олдим. Мен қачон АҚШга кетишим мумкин?

Виза берилган вақтдан қатъий назар, АҚШ ҳудудига I-20 формада кўрсатилган ўқиш бошланиш санасидан 30 кун аввал кириб бўлмайди.

Мен визага мурожаат этганимдан сўнг, бошқа ўқув муассасасидан янги I-20 формасини олдим. Шу формани ишлатсам бўладими?

Агар янги формани суҳбатга келишингиздан аввал олган бўлсангиз, бу ҳақда суҳбатга келганингизда Консулга маълум қилинг. Агар визангизни олиб бўлиб, у ерда кўрсатилган ўқишга эмас, балки бошқа ўқиш жойига бормоқчи бўлсангиз, АҚШ иммиграция ходимлари сизни АҚШга га киришингиз учун рухсат бермасликлари мумкин.

Америка Қўшма Штатларида F-1 визаси асосида ўқиётган талаба ишлаш ҳуқуқига эгами?

Кундузги бўлим талабалари ўқиш муассасаси ичида ҳафтасига 20 соатдан ошмайдиган ишга киришлари мумкин. Талабалик мақомида бир йилдан кўпроқ вақт бўлган талабалар АҚШ фуқаролик ва иммиграция  хизмати рухсати билан ташқаридан иш излашлари мумкин. Бу ҳақда қўшимча маълумот олиш учун ўқиш муассасасидаги маслаҳатчига мурожаат этинг.

SEVIS тизими нима ва у менга қандай таъсир этади?

Талаба ва тажриба алмашинув дастури иштирокчилари маълумоти тизими  (SEVIS) барча ўқув муассасаларидан ўзларининг янги ва ўқишни давом этаётган хорижий талабаларининг маълумотларини, мақомларини тасдиқлашни талаб этувчи тизимдир.  Талабалик визасига мурожаат этувчи унга виза берилишидан аввал SEVIS тўловини тўлаган бўлиши шарт ва далил сифатида тўлов тасдиқ вароғини суҳбатга олиб келиш лозим. Бу ҳақида SEVIS веб-саҳифасида батафсил маълумот мавжуд.

Туристик виза билан АҚШда ўқиш мумкинми?

Тартиб бўйича, АҚШда ўқиш учун талабалик визасига эга бўлиш лозим. Лекин агар ўқув дастури якунида диплом берилмаса ва ўқиш ҳафтасига 18 ўқув соатидан ошмаса, сиз туристик виза билан АҚШда дарсга қатнашишингиз мумкин. Бундай ҳолатларда сиз туристик визага мурожаат қилишингиздан олдин ўқиш жойидан сизга туристик виза билан ўқишга рухсат берилишини кўрсатувчи ҳужжат сўрашингиз лозим.

Менинг фарзандим АҚШда ўқийди. Мен у билан бирга яшашим мумкинми?

Сиз В-1/И-В-2 тоифали виза билан АҚШга бориб фарзандингизни кўриб келишингиз мумкин. Лекин ўзингиз токи иммиграцион, вақтинчалик иш ёки талабалик визасига эга бўлмагунга қадар фарзандингиз билан АҚШда яшай олмайсиз.

Маълумот АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вебсаҳифасидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

4 Comments

  • Javoxirjon
    Javob berish Fevral 8, 2018 at 1:03 pm

    AQSH universitetlariga ” law ” bo‘yicha bakalavrga grantga kirish uchun qanday hujjatlar kerak va IELTS Bali nechchi bo‘lishi kerak . Javob uchun avvaldan raxmat ?

  • Sahina
    Javob berish Yanvar 5, 2019 at 5:43 pm

    Assalomu alaykum men Koreya respulikasida o’qiwga ketayotib xujjatda xatolik degan sabab bilan pasportimga 29.012018 atkaz bosilgan endi 2019 yil aprel oylarida qayta topwirmoqchiman viza oliwda atkazlarni kuchsiz bo’ladigan mudati xaqida malumore bo’lsa iltimos yozib yuboringlar.

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?