574-386-2815

Call Us Now

 

Ню Йоркда даромад солиғини тўлаш бўйича бепул ёрдам

Langar Law Firm > Uncategorized  > Ню Йоркда даромад солиғини тўлаш бўйича бепул ёрдам

Ню Йоркда даромад солиғини тўлаш бўйича бепул ёрдам

Ҳозир Америкада даромад солиғини тўлаш вақти.  Барча резидент ва норезидентлар жорий йилнинг 17-апрелигача даромад солиғини тўлашлари керак (Income tax filing). Ню Йорк шаҳрида Urban Upbound номли нодавлат ташкилоти фаолият кўрсатади. Мазкур ташкилотда малакали мутахассислардан даромад солиғини тўлаш ва умуман солиқлар бўйича бепул ёрдам/маслаҳат олишингиз мумкин.

Urban Upbound нима?

Ташкилотнинг мақсади Ню Йорк шаҳридаги кам даромадли ва давлат томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга амалий ёрдам бериш орқали жамиятда қашшоқликни олдини олиш.  Ташкилот кам таъминланган ёшлар ва оилаларга бир неча йўналишда ёрдам кўрсатади:  Бандлик хизматлари (Employment services), молиявий масалалар бўйича маслаҳатлар (Financial counseling), даромадни бошқариш хизматлар (Income support services) каби хизматлар.

Даромад солиғини топшириш бўйича хизматлар учун ҳақ олинадими?

Urban Upbound ҳукумат дастури бўлиб, давлат томонидан молиялаштирилади.  Агар 2017 йилда топган даромадингиз $64. 000дан кам бўлса, даромад солиғини тўлаш бўйича хизматлар учун ҳақ олинмайди. Urban Upbound’да сизга текинга солиқ хизматлари кўрсатилади.  Бунда қайта тўланадиган солиқ тўловлари (tax refund) сизга тўлиқ топширилади.

Мутахассисларнинг малакаси қандай?

Urban Upbound’да юқори малакали мутаҳассислар ишлайди. Барчаси IRS томонидан сертификатланган бўлиб, солиқ масалалари, ҳусусан даромад солиғи, бўйича малакали хизмат кўрсатадилар. Солиқ формалари мутахассис томонидан тайёрланади ва раҳбар (supervisor) томонидан текширилади.

Сизга ўзбек ва рус тилларида хизмат кўрсатилишини истасангиз, Urban Upbound’нинг Бруклиндаги офисига боришингиз мумкин. У ерда икки юқори малакали ватандошимиз ишлайди:  Гузал Мирпулатова (Supervisor) ва Мукаррам Қаҳрамоновна (Supervisor Assistant).

Солиқ хизматлари кўрсатилиши учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?  

Даромад солиғини тўлаш бўйича формаларнинг тўлдирилиши учун Social Security Number (SSN) ва ҳайдовчилик гувоҳномаси каби шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (Identification Card) олиб келишингиз керак. Агар Америкадаги мақомингиз норезидент бўлса (масалан, Америкада L, F, ёки H визаси асосида истиқомат қилаяпсиз), унда пасспорт ва виза ҳужжатларини олиб келишингиз керак. Агар ҳужжатcиз иммигрант бўлсангиз, унда ITIN (Individual Tax Identification Number).

Мутахассис маслаҳатига қандай ёзилиш мумкин?

Даромад солиғини топшириш бўйича Urban Upbound мутахассислари ёрдамидан фойдаланиш учун қуйидаги манзилларнинг бирига келишинигиз мумкин:

  1. Душанба кунлари соат 10: 00дан 17: 00гача: Congressman Hakeem Jeffries, Central Brooklyn District Office, 445 Neptune Ave, Brooklyn, New York 11224. Телефон рақами 718-373-0033;
  2. Сешанба ва пайшанба кунлари соат 10: 00дан 17: 00гача: Brooklyn Public Library, 1901 Mermaid Ave, Brooklyn, NY 11224.  Телефон рақами:  718-265-3220;
  3. Чоршанба ва жума кунлари 11: 00дан 19: 00гача: Urban Upbound, 12-15 40th Ave, Long Island City, NY 11101. Телефон рақами:  718-784-0877.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?