574-386-2815

Call Us Now

 

Иммиграцияга боғлиқ асосий тушунчалар

Langar Law Firm > Uncategorized  > Иммиграцияга боғлиқ асосий тушунчалар

Иммиграцияга боғлиқ асосий тушунчалар

Виза (Visa):  АҚШ элчихонаси ёки консуллиги томонидан АҚШ худудига киришга рухсат берувчи ҳужжат/стикер.

Чет эл фуқароси (Alien):  АҚШ фуқароси бўлмаган киши.

Резидент (Resident):  АҚШда қонуний равишда қисқа,  доимий ёки шартли равишда яшаши мумкин бўлган киши.

Грин карта (Green card):  Грин картанинг расмий номи Alien Registration Receipt Card бўлиб, хорижий фуқарони рўйхатдан ўтганлик карточкаси деган маънони билдиради.  Грин карта кишига АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради.

Доимий резидент (Permanent resident):  АҚШда доимий яшаш мақомига эга бўлган киши.  Кундалик ҳаётда “грин карта эгаси” (Green card holder) деб ҳам аталади.

Иммигрант (Immigrant): АҚШ иммиграцион қоидаларига кўра, иммигрант тушучаси ичига фақат доимий резидент ёки грин карта эгаси киради.  АҚШда доимий яшашга рухсати бўлмаган кишилар ноиммигрант (nonimmigrant) деб номланади.

Ноиммигрант (Nonimmigrant): АҚШга вақтинчалик келиш учун рухсат олган киши, кўпинча туризм, таълим олиш, бизнес ёки тиббий кўрикдан ўтиш учун.

Ҳужжатсиз/Ноқонуний иммигрант (Undocumented/Illegal Immigrant): АҚШда иммиграция қонун ва қоидаларини бузган ҳолда истиқомат қилаётган киши.  Тўғрироқ атама “ҳужжатсиз иммигрант” ёки “ҳужжатсиз муҳожир.”

Натурализация (Naturalization): АҚШ фуқаролигини олиш жараёни натурализация деб номланади.  Асосий талаблар:  1) Беш йилдан кам бўлмаган муддатда АҚШда доимий яшовчи сифатида истиқомат қилиш (баъзи ҳолатларда уч йил); 2) Охирги беш йил давомида АҚШ ҳудудида 30 ойдан кам бўлмаган муддатда истиқомат қилгансиз (баъзи ҳолатларда 18 ой); 3) Ариза топширгунга қадар ўша штат ҳудудида уч ойдан кам бўлмаган муддат истиқомат қилгансиз; ва 4) Фуқаролик имтиҳонидан муваффақиятли ўтдингиз.

Спонсор (Petitioner/Sponsor): Оила аъзосини ёки ишчини АҚШга келтириш учун мурожаат қилаётган киши ёки иш берувчи ташкилот.

Бенефициар (Beneficiary):  Спонсор томонидан топширилган ҳужжатлар асосида АҚШга иммиграция қилмоқчи бўлган киши.

Яқин оила аъзоси (Immediate relative):  Яқин оила аъзоларига қуйидаги синфдаги кишилар киради: 1) АҚШ фуқаросининг турмуш ўртоғи; 2) АҚШ фуқаросининг турмуш қурмаган ва 21 ёшга тўлмаган фарзанди; 3) АҚШ фуқаросининг ота-онаси.

Депортация (Deportation):  Чет эл фуқаросини ўз мамлакатига чиқариб юбориш.  Ҳуқуқий жиҳатдан аниқроқ термин бу чиқариб юбориш (removal).

Чиқариб юбориш (Removal):  АҚШга киришга рухсати йўқ ёки АҚШ иммиграция қонунларини бузганлиги сабабли чет эл фуқаросини ўз мамлакатига чиқариб юбориш.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?