574-386-2815

Call Us Now

 

Грин карта (доимий резидент) мақомини йўқотиш

Langar Law Firm > Uncategorized  > Грин карта (доимий резидент) мақомини йўқотиш

Грин карта (доимий резидент) мақомини йўқотиш

Грин карта Америкада доимий яшаш (Permanent Resident) ҳуқуқини беради. Грин картани қўлга киритиш машаққатли ва йиллар давом этадиган жараён бўлишига қарамасдан, уни арзимаган хато сабабли бир зумда йўқотиш мумкин. Шундай ҳолатлардан бири грин карта мақомини тарк этиш туфайли рўй беради. Америка иммиграция ҳуқуқида бунга “abandonment” дейилади. Хўш, қайси ҳолатларда киши грин карта мақомини тарк этган ҳисобланади?

Чет элда узун муддат қолиш

Америкада грин карта кишига жуда кўп имтиёзлар беради. Шулар ичига чет элга саёҳат қилган киши Америкага визасиз кириб келиш ҳуқуқи киради. Грин карта эгалари саёҳатдан кейин Америкага кириб келишда грин карта ва паспортларини кўрсатиб ўтадилар. Аммо чет элда узун вақт ўтказган кишининг грин картаси Америкага кириб келишда (port of entry) олиб қўйилиши мумкин. Ҳўп, муаммо туғдириши мумкин бўлган “узун муддат” нима? Қайси ҳолатларда грин карта олиб қўйилиши мумкин?

Умуман олганда, қонунчиликда грин карта эгаси чет элда айнан неча кун/ой/йил қолиши мумкинлиги ҳақида аниқ қоида мавжуд эмас. Аммо расмий ҳукумат манбаларида чел элда “узун муддат” (“extended period of time”) қолган киши грин карта мақомини тарк этиши мумкинлиги айтилади. Тегишли қонунчилик ва мутаҳассисларнинг шарҳига кўра, қуйидаги икки ҳолатни алоҳида таъкидлаш мумкин:

  1. Агар грин карта эгаси чет элда 1 йилдан кам (баъзи мутаҳассисларга кўра 6 ойдан кўп) вақт ўтказса, аэропортдаги иммиграция ходими унга қўшимча саволлар бериши мумкин. Саволлар асосан чет элда 6 ойдан кўп қолганингизга қарамасдан мазкур саёҳат вақтинчалик бўлганини, Америка билан “доимий” боғни сақлаб қолганингизни аниқлашга қаратилган бўлади. Мазкур боғни кўрсата олмасангиз, иммиграция ходими Америкада доимий яшаш ниятидан воз кечгансиз, деб хулоса чиқариши мумкин.
  1. Агар грин карта эгаси чет элда 1 йилдан кўп вақт ўтказса (ҳусусан, 8 CFR §211. 1(а)(2)га қаранг), Америкага қайтиб кириш учун яроқсиз ҳолга келиши, иммиграция ходими эса грин карта мақомини тарк этти, деб ҳисоблаши мумкин.

Чет элда 6 ойдан кўп қолган киши саёҳат вақтинча бўганини қандай кўрсатиши мумкин?

Юқорида айтилганидек, агар грин карта эгаси чет элда 6 ойдан кўп, лекин 1 йилдан кам вақт ўтказса, аэропортдаги иммиграция ходими ундан қўшимча саволлар бериши мумкин.  Мазкур саволлар асосан чет элга қилинган саёҳат вақтинчалик ёки доимий бўлганини аниқлашга қаратилган бўлади. Саёҳатингиз вақтинчалик бўлганини қуйидагилар билан кўрсатишингиз мумкин:

  • Саёҳат қисқа муддат учун қилинган (масалан, яқин оила аъзоси касаллиги туфайли);
  • Саёҳат бир оз узун давом этганига қарамасдан, Америкада оилавий ришталарни сақлаб қолгансиз;
  • Америкада иш жойингиз бор;
  • Америкада даромад солиғини резидент сифатида ўз вақтида тўлаб юргансиз;
  • Америкада банк ҳисобингиз очиқ қолган бўлиб, тўловларни ўз вақтида амалга ошириб юргансиз;
  • Америкада сизнинг номингизга расмийлаштирилган уй-жой бор (масалан,  кўчмас мулкка эгаликни кўрсатувчи ҳужжат,  яъни “deed” ёки кира шартномаси “lease agreement”).

Юқоридаги маълумотлар сиз чет элга вақтинчалик саёҳат қилганингизни ва Америкада доимий яшаш ниятидан воз кечмаганингизни кўрсатади.

Re-entry permit нима?

Юқоридаги ҳолатларга тушмаслик учун “re-entry permit” (“қайтиб кириш рухсати”) номли ҳужжатга мурожаат қилишингиз мумкин. Агар Америка ташқарисида 1 йилдан узун муддат қолмоқчи бўлсангиз, унда re-entry permit’га мурожаат қилишингиз шарт.

Re-entry permit грин карта эгасига чет элда икки йилгача қолиш ҳуқуқини беради.  Re-entry permit’ни олиш учун, I-131 формасини (Form I-131) тўлдириб, тегишли USCIS офисига юборишингиз керак. Мазкур ҳужжат саёҳат қилишингизндан энг камида 60 кун аввал топширилиши керак.

Аэропортда ҳужжатга имзо қўйишда эҳтиёт бўлинг

Демак, 1 йилдан кўп давом этган саёҳатдан кейин аэропортда иммиграция ходими сизни доимий резидент мақомидан воз кечишда шубҳа қилиши мумкин.  Бунда ходим сизга I-407 (Form I-407) имзолашни буюриши мумкин. Мазкур ҳужжатга ҳеч қачон имзо қўймаслигингиз керак. Мазкур форманинг тўлиқ номи “Record of Abandonment of Lawful Permanent Resident Status” бўлиб, грин картадан, яъни Америкада доимий яшаш ҳуқуқидан, воз кечаётган киши томонидан тўлдирилади. Шу сабабли, I-407 формасига имзо қўйиш доимий резидент мақомингиздан ихтиёрий равишда воз кечаётганингизни билдиради.

Грин картани қўлга киритиш осон эмас. Шундай экан уни бекор қилинишига сабаб бўладиган ҳолатлардан эҳтиёт бўлинг.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?