574-386-2815

Call Us Now

 

Грин кард дастури:  Ариза топшириш бўйича 10 маслаҳат

Langar Law Firm > Uncategorized  > Грин кард дастури:  Ариза топшириш бўйича 10 маслаҳат

Грин кард дастури:  Ариза топшириш бўйича 10 маслаҳат

АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритишнинг энг осон йўлларидан бири бу “Турли миллатларга мансуб иммигрантлар визаси – ДВ” дастури (бундан буён Грин кард дастури).  Мазкур дастур орқали АҚШга ҳар йили келадиган 50 минг кишидан тахминан 2500-5000 иммигрант ўзбекистонлик.  Айни пайтда Грин кард дастурида иштирок этиш даври бошланди ва 7-ноябргача давом этади.

Мазкур дастурда қатнашиш учун икки асосий талабга жавоб беришингиз керак.  Биринчиси,  ўрта мактаб даражасидаги ёки унга тенглаштирилган таълим муассасасини битирган бўлиш (жами 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълим).  Агар бу талабга жавоб бермасангиз,  унда сўнгги беш йил ичида энг камида икки йиллик тайёрлов ёки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлишингиз керак.  Иккинчиси бу Ўзбекистонда туғилган бўлишингиз керак.

Ариза топширишдан аввал Грин кард дастури ҳақидаги қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишингиз мумкин (барчаси ўзбек тилида):

Қуйида эса Грин кард дастурига ариза топширишда эътибор бериш керак бўлган 10 жиҳатни санаб ўтаман.  Мазкур маслаҳатлар адвокатлик фаолиятим давомида энг кўп учраётган хатоларга таяниб тайёрланди:

1. “Виза хизматларидан” фойдаланманг

Иложи борича пуллик “виза хизматларидан” фойдаланманг.  Грин кард дастурида қатнашиш учун топшириладиган аризани тўлдириш қийин эмас.  Бир оз қунт қилиб,  тегишли манбаларни ўқиб чиқсангиз,  аризани бемалол ўзингиз топширишингиз мумкин.

2. Фақат битта интернет саҳифаси бор

Грин кард дастурида қатнашиш учун фақат битта интернет саҳифасидан рўйҳатдан ўтишингиз керак.  Мазкур саҳифанинг манзили қуйидагича –  www.dvlottery.state.gov.  Бошқа интернет саҳифаларида сизга нима ваъда қилинаётганидан қатъий назар,  уларга ишонманг,  улардан фойдаланманг.

3. Грин кард дастурида иштирок этиш бепул

Грин кард дастурида иштирок этиш учун ариза топшириш бепул.  Аризани тўлдиришда ёрдам бергани учун “виза хизматлари” фирмаси сиздан қўл ҳақи сўраши мумкин,  аммо бевосита Грин кард дастурида иштирок этишингиз бепуллигини унутманг.

4. Марсда яшаётган бўлсангиз ҳам, Ўзбекистонда туғилган бўлсангиз бўлди

Грин кард дастурида иштирок этиш учун ҳозир қайерда истиқомат қилаётганингизнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.  Энг асосийси Ўзбекистонда туғилган бўлишингиз керак.

Ҳа айтгандай,  ариза топшириш учун ёш чегараси ҳам йўқлигини унутманг.  Энг асосийси,  ариза топшириш вақтида ўрта таълим ёки иш малакасига эга бўлиш талаби бор.  Бу дегани 18 ёшдан кичик бўлган аксарият шахслар ариза топшира олмайди.

5.  Маълумотларни хатосиз киритинг

Грин кард дастурида иштирок этиш учун тўлдириладиган аризага маълумотлар,  ҳусусан i) исмингиз ва ii) туғилнган санангиз паспортда қандай кўрсатилган бўлса шундай бўлиши керак.  Битта ҳарф/сонда хато бўлса ҳам,  сизнинг ютуғингиз бекор қилиниши мумкин.

6. Аризада барча оила аъзоларингизни кўрсатинг

Грин кард дастурида иштирок этиш учун тўлдириладиган аризада барча оила аъзолари бирма-бир кўрсатилиши керак.  Турмуш ўртоғингиз билан бирга яшамаётган бўлиб,  ажралиш арафасида турган бўлсангиз ҳам,  агар суднинг ажратиш тўғрисидаги қарори ҳали чиқмаган бўлса,  уни албатта аризага киритишингиз керак.  Аризага 21 ёшга тўлмаган ва турмуш қурмаган барча фарзандларингиз ҳам киритилиши керак.

7. Сиз ва турмуш ўртоғингиз аризани алоҳида топширинг

Эр ва хотин Грин карта аризасини алоҳида тўлдиришлари керак.  Шунда оилада Грин кард ютиш эҳтимоли икки баробар ортади.  Айтайлик,  аризалар топширилганидан кейин хотинга ютуқ чиқса,  эр яқин қариндош сифатида АҚШга келиш ҳуқуқига эга бўлади (ва аксинча).

8. Анкетани фақат бир марта топширинг

Аввал бир киши исмини ҳар ҳил ёзиб биттадан кўп ариза топширган ҳолатлар кўп учраган.  Масалан,  “Ishoq Holmatov” ismini i) “Ishaq Holmetov,” ii) “Ishak Holmatov” va/yoki iii) “Ishok Halmatov”  деб киритади ва шу исмлардан бирига ютуқ чиқса,  ҳужжатларни шунга тўғрилаб,  элчихонага киришни режа қилади.  Бир неча йил аввал бундай йўл тутиш натижа берган бўлиши мумкин.  Бугунги кунда эса бир киши бир неча исм билан ариза топширганини аниқлаш қийин эмас.

9. Фотосурат талабларга жавоб бериши керак

Аризага илова қилинаётган фотосурат унга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.  Фотосуратга қўйиладиган талаблар билан батафсил бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин (8-бет).  Айтгандай,  фотосуратга оддий фотостудияда расмга тушсангиз бўлади.  Элчихона томонидан “тасдиқланган” ёки унинг “қошида” хизмат кўрсатувчи фотостудия бўлиши шарт эмас.

10. Аризани 2018 йил 7-ноябргача топшириб, тасдиқлов рақамини сақлаб қўйинг

Аризани энг кеч 7-ноябр,  соат 22: 00гача топширишингиз керак.  Ариза топширишни охирги кунга қолдирмасдан,  иложи борича вақтлироқ юборишга ҳаракат қилинг.

Грин кард дастурида иштирок этиш учун аризани топширганингиздан кейин,  сизга тасдиқлов рақами юборилади.  Уни албатта сақлаб қўйинг,  чунки айнан шу рақам ёрдамида ютуқ чиққанини текширасиз.

Омад тилаймай!

6 Comments

  • Avazmuhammad
    Javob berish Oktabr 11, 2018 at 7:23 pm

    Ассалому алайкум.
    Грин кардга анкетани тулдириш жараёнида сахифа йуколиб колди. Хаттоки тасдик раками хам келмади. Кейинги сафар кайта тулдирилганда дастур сайти кабул килмади. Гуёки кайта уйналаётгандай.
    Энди бу инсон шу йилги дастурда уйнай олмайдими? Биринчи марта анкетани тулдириш давомида “Confirmation Number” ни ололмаган-ку.
    Бу холатга кандай изох бера оласиз?
    Турмуш уртогимни мисолида айтдим.

  • Hamro Hashimova
    Javob berish Oktabr 11, 2018 at 7:36 pm

    Ассалому алайкум.
    Йурикномада тўлиқ ариза рўйхатдан ўтказилганда экранда сизнинг исмингиз ва махсус хусусий тасдиқлов
    рақами тасвирланган тасдиқлов саҳифасини кўрасиз дейилган.
    Лекин руйхатдан утиш жараёнида тасдиклов раками сайт йуколиб колганлигига сабабли келмади. Сунгра кайта тулдирганда дастур кабул килмади.
    Энди бу холат уйиндан четлатилганлигини билдирадими?
    Тасдиклов раками олинмагунга кадар бир неча маротаба кайта тулдиришга тугри келди. Лекин охир окибатда кабул килинмади.

  • Лола
    Javob berish Yanvar 19, 2019 at 10:10 am

    Ассалому алайкум. Иммиграция килиш учун каерга мурожаат килинади. Йул-йурик курсатсангиз, илтимос. Гринкард 2 йилдан буён тулдиряпман чикмаяпти.

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?