574-386-2815

Call Us Now

 

F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш мумкинми?

Langar Law Firm > Uncategorized  > F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш мумкинми?

F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш мумкинми?

F-1 талаба визаси билан Америкага келган талабалар чекланган ишлаш ҳуқуқига эга.  Ишлашни ният қилган F-1 талабаси қуйидаги ҳолатларни/шартларни эътиборга олиши керак:

1. On-campus Employment нима?

  • F-1 талабаси университет ҳудудида ёки унинг ташқарисида, аммо университет фаолияти билан боғлиқ ишларда ҳафтасига 20 соатдан ошмайдиган ишда ишлаши мумкин. Бунга “on-campus employment” дейилади.
  • Масалан, университет ҳудудида бўлган ишларга университет ҳудуди ичидаги кафелар, спорт заллари, компютер хоналари ёки китоб дўконида ишлаш киради. Университет ташқарисида, аммо унинг фаолияти билан боғлиқ ишларга (“educationally affiliated off-campus employment”) университет ташқарисида бўлган, аммо у билан ҳамкорлик қилаётган иш жойларида (масалан, тадқиқот маркази) ишлаш киради (On-campus employment ҳақида батафсил маълумот учун 8 CFR 214.2(9)(i) қаранг).
  • Сизни ўқишга таклиф қилган университатда қайси ишлар “On-campus employment” эканлигини аниқ ўрганиш учун университетнинг “International Student Services” (Чет эллик талабаларга хизмат кўрсатиш бўлими) бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

2. Severe Economic Hardship нима?

  • Америкага F-1 талаба визаси билан келганингиздан кейин фавқулодда ходисалар туфайли молиявий ҳолатингиз кескин ўзгариши натижасида жиддий қийинчиликларга дуч келсангиз, университет ҳудудидан ташқарида (off-campus) ҳар қандай ишда ишлашга рухсат олишингиз мумкин. Бунинг учун сиз USCISга мурожаат қилишингиз керак.
  • Эътибор беринг, қийинчиликлар фавқулодда ходиса туфайли рўй бераётган бўлиши керак.
  • Severe Economic Hardship асосида ишлашга рухсат олмоқчи бўлган F-1 талабаси университетда энг камида бир ўқув йили (one academic year) таҳсил кўрган бўлиши керак.

3. F-1 талабаси неча соат ишлаши мумкин?

  • “On-campus employment” учун ўқиш вақтида (“when school is in session”) ишлаш ҳафтасига 20 соатдан ошмаслиги керак. Аммо таътил вақтида (“when school is not in session”) 40 соатгача ишлашга рухсат берилади.
  • “Severe economic hardship” ҳолатида USCIS сизга “off-campus” ишлашга рухсат берса ҳам, on-campus ва off-campus амалга ошириладиган иш фаолияти ўқиш мобайнида 20 соатдан ошмаслиги керак. Бордию 20 соатдан кўп ишлашни истасангиз, USCISдан алоҳида рухсат олиш талаб этилади. Таътил мобайнида 40 соатгача ишлаш мумкин.

4. Якуний маслаҳатлар

  • Агар ўқиш давомида ишлаш ниятингиз бўлса, ҳужжат топширишдан олдин университет ходимидан албатта чет эллик талабалар ишлаши учун қандай имкониятлар бор эканлигини сўраб олинг. Чунки баъзи кичикроқ университетларда бундай имконият умуман йўқ.
  • Ишлашни ният қилганингиздан кейин, барча масалаларни университетнинг “International Student Services” бўлими билан маслаҳат қилишни унутманг.
  • Америкада ишлаш учун “Social Security Number” (SSN) номли ҳужжатингиз бўлиши керак. Мазкур ҳужжатни олишга сизга университетнинг “International Student Services” бўлими кўмак беради/йўл-ўриқ кўрсатади.
  • Нуфузли университетларда ҳамиша иш топиш мумкин. Тезроқ иш топиш учун университет ҳудуда фаолият кўрсатаётган барча иш жойларига бориб, бирма-бир очиқ иш ўрни борлиги ҳақида сўранг. Кўпинча кафелар, спорт заллар, компютер хоналар ёки китоб дўконларида ҳамиша иш бўлади.

F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш бўйича батафсил маълумот учун 8 CFR 214.2(9)(i) қаранг.

2 Comments

  • Mithun
    Javob berish Mart 1, 2018 at 6:12 am

    Americada eng kam ish haqi qancha ekan soatiga? Canadada $14 deyishgandi

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?