574-386-2815

Call Us Now

 

Ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган кишиларга грин карта берилмайдими?

Langar Law Firm > Uncategorized  > Ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган кишиларга грин карта берилмайдими?

Ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган кишиларга грин карта берилмайдими?

22-сентябрда АҚШ ҳукумати “Давлат бюджети учун юк бўлгани туфайли грин картага нолойиқ деб топиш” (Inadmissibility on Public Charge Grounds) тўғрисидаги қоидаларини (бундан буён Қоидалар) эълон қилди.   Қоидалар таклиф кўринишида бўлиб,   унда бундан буён ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланадиган кишилар учун АҚШда доимий яшаш имтиёзи (грин карта) берилмаслиги таклиф қилинади.   Асосий сабаб–давлат бюджети учун юк бўладиган («public charge») кишиларга АҚШда доимий қолиш имкониятини чеклаш.   Бундай чоралар аввал ҳам бўлган,   аммо ўз ичига асосан нақд  пул (“cash assistance”) кўринишидаги ижтимоий ёрдам дастурларини қамраб олган эди.   Янги қоидалар эса барча кўринишдаги ижтимоий ёрдам дастурларини ўз ичига олади.

Қоидалар ҳақида менга берилган энг асосий саволларни жамлаб,   уларга қуйида жавоб беришга ҳаракат қиламан.

“Public charge” нима дегани?

Таклиф қилинаётган қоидаларда “public charge” деб даромади камлиги туфайли яшаш учун ҳукумат ёрдамига, ҳусусан ижтимоий ёрдам дастурларига, суяниб қоладиган кишилар назарда тутилган.

Таклиф қилинаётган қоидалар кучга кирдими?

Йўқ,   янги қоидалар таклиф кўринишида бўлиб,   кучга кириши учун ойлаб вақт кетиши мумкин.   Шу сабабли,   ҳозир ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланишга жиддий эҳтиёжингиз бўлса,   фойдаланишда давом этишингиз мумкин.

Янги таклифлар кучга киришидан аввал ҳукумат томонидан Federal Register’да расмий чоп этилиб,   кенг жамоатчилик фикр билдирилиши учун 60 кун муддат берилади.   Шундан кейингина ҳукумат қоидаларнинг охирги кўринишини эълон қилиб,   қачондан кучга киришини белгилайди.   Агар таклиф қилинаётган қоидалар устидан судга даъво аризаси топшириладиган бўлса,   уларнинг расмий кучга кириши яна ҳам кечикади.

Янги қоидалар ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланаётган грин карта эгаларига фуқаро бўлиш жараёнига (Naturalization) салбий таъсир кўрсатадими? Шу сабабли фуқаролик рад этилиши мумкинми?

Йўқ,   янги таклиф қилинаётган қоидалар натурализация жараёнига салбий таъсир қилмайди.   Грин карта эгаси сифатида ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланиш учун лойиқ бўлсангиз,   бундай дастурлардан фойдаланишинигиз мумкин.

Мен ҳужжатсиз иммигрант бўлганим сабабли ҳеч қандай ижтимоий ёрдам дастуридан фойдаланолмайман.   Аммо АҚШ фуқароси бўлган фарзандларим бор ва улар “фуд стэмп” (Food Stamp) ва/ёки Medicaid’дан фойдаланадилар.   Бу ҳолат менинг келажакда грин картага мурожаат қилганимда салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?

Йўқ,   АҚШ фуқароси бўлган фарзандларингиз учун олинган ижтимоий ёрдам ота-оналарга берилиши мумкин бўлган имтиёзларга (ҳусусан,   грин карта олишга) таъсир қилмайди.

Янги таклиф қилинаётган қоидалар сиёсий бошпана (political asylum) мақомида бўлганларга ҳам тегишлими?

Йўқ,   сиёсий бошпана (asylee) ёки қочқин (refugee) мақомида бўлган кишиларнинг грин карта мурожаатларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Medicaid’дан фойдаланиш ҳам эътиборга олинадими?

Ҳа,   янги Қоидаларга кўра Medicaid’нинг кам даромадли оилалар учун мўлжалланган дастурларидан фойдаланиш ҳам эътиборга олинади (“Emergency medical care” яъни тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш бундан мустасно).

Киши АҚШга келганидан кейин қисқа муддат “фуд стэмп” (Food Stamp) ва/ёки Medicaid’дан фойдаланган бўлса,   унга грин карта берилмайдими?

Йўқ,   ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган ҳар ким учун энди грин карта берилмайди,   деб хулоса чиқариш тўғри эмас.   Ҳар бир аризага умумият билан қаралади («totality of circumstances»).   Бунда иммигрантнинг қай турдаги ижтимоий ёрдам дастуридан,   неча йил давомида фойдалангани алоҳида эътиборга олинади.   Масалан,   сиз талаба бўлган вақтингизда фарзандларингиз учун “фуд стэмп” дастуридан фойдалангансиз.   Аммо ўқишни тамомлаб,   ҳозир яхши иш эгасисиз.   Мазкур ҳолатда сизнинг грин карта мурожаатингиз рад этилиши эҳтимоли жуда кам.   Аммо АҚШга келганингиздан бери турли ижтимоий ёрдан дастурларидан фойдаланиб келаётган бўлсангиз ва бу ҳолат ҳеч қандай ўзгаришсиз йиллар мобайнида давом этаётган бўлса,   унда сизга грин карта берилмаслиги эҳтимоли ортади.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?