Даромад солиғи: савол ва жавоблар

Бенжамин Франклинга кўра бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа ҳеч нарса муқаррар эмас. Америкада истиқомат қилаётган ватандошлар бу гапда жон бор эканлигини яхши билишади. Сабаби, Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган қонун-қоидалар қатъият билан ижро этилади. Солиқ тўламаган ёки солиқ тўлашда била туриб ёлғон даромад/ҳаражат кўрсатган кишига ҳатто жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган масалалар жуда мураккаб бўлгани сабабли, фуқароларнинг аксарияти тегишли қоидаларни яхши тушунмайди ва натижада солиқ тўлашда жиддий хатоларга йўл қўйиши мумкин.
Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизга даромад солиғи ҳақида маълумот бериш учун Мурад Гозиев билан боғландик. Мурад Гозиев Американинг энг нуфузли университетларидан бири бўлмиш Duke University’da MBA (Master in Business Administration) йўналиши бўйича таҳсил олган. Америкада жисмоний ва юридик шахсларга бухгалтерлик ва солиқ хизматлари кўрсатиш учун талаб этиладиган сертификат эгаси—Certified Public Accountant (CPA). Мутаҳассисга даромад солиғи билан боғлиқ бўлган саволлар бердик. Қуйида мутаҳассис берган жавоблар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
АҚШ ҳукумати даромад солиқларини қандай тўплайди?
АҚШда федерал, штат ва маҳаллий ҳукумат даромад солиғини йиғиш ваколатига эга. Америкада федерал солиқ йиғиш вазифаси Internal Revenue Service (IRS) идорасига юклатилган. Баъзи штатлар, шаҳарлар ва бошқа маъмумрий ҳудудларда ҳам даромад солиғи мавжуд. Қуйида бериладиган жавоблар асосан федерал даромад солиқлари ҳақида.
Резидент ва норезидент ким?
Резидент ва норезидент шахслар солиқ декларациясини топшириши керак. Солиқ тўлаш қоидаларига кўра резидент ҳолати иммиграция қонунчилигида мавжуд бўлган резидент тушунчасидан фарқлидир. Солиқ мақсади учун резидентларга доимий резидентлардан ташқари иш визасида ва бошқа иммиграция ҳолатида Америкада узоқ муддат яшаётган шахслар ҳам киради.
Ким ва қандай ҳолатларда солиқ декларациясини тўлдириши керак?
Агар кишининг йил давомида олган маоши белгиланган миқдордан ошса, бундай киши солиқ деклрациясини тўлдириши шарт. Бу миқдор IRS томонидан ҳар йили эълон қилинади ва одатда солиқ қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда инфлацияга мослаб оширилади. Даромади белгиланган миқдордан кам бўлган айрим шахслар, йил давомида IRS томонидан ушлаб қолинган солиқни қайтиб олиш (tax refund), болалари ва уларнинг таълим олишлари учун турли солиқ имтиёзларини олиш мақсадида декларация топширишлари мумкин. Қуйидаги жадвал ушбу миқдорларни кўрсатади:
Декларация тўлдириш ҳолати | 2017 йил охиридаги ёш | Даромад |
Яккахол тартибда | 65дан ёш | $ 10,400 |
65 ва ундан катта | $ 11,950 | |
Оилавий ва биргаликда | Иккала оила аъзоси 65дан ёш | $ 20,800 |
Фақат бир шахс 65дан катта | $ 22,050 | |
Иккала оила аъзоси 65дан катта | $ 23,300 | |
Оилавий ва алоҳида | Ёшнинг аҳамияти йўқ | $ 4,050 |
Хонадон бошлиғи | 65дан ёш | $ 13,400 |
65 ва ундан катта | $ 14,950 | |
Бева шахслар (айрим ҳолатларда) | 65дан кам | $ 16,750 |
65 ва ундан катта | $ 18,000 |
Ушбу жадвалга мустасно сифатида якка тартибда иш юритувчилар ва контракт ҳизматчилари даромади эса $ 400 дан ошганда декларация тўлдириши шарт. Шунигдек бошқа кам учрайдиган ҳолатларда ҳам солиқ декларациясини тўлдирш керак. Агар бирор шахс декларация тўлдириш ёки тўлдирмаслик ҳақида аниқ хулосага кела олмаса, мутаҳассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Солиқ декларациясида қандай даромад турлари кўрсатилиши керак?
Бир нечта истиснони ҳисобга олмаганда (масалан, солиқдан озод этилган муниципал облигациялар), АҚШда федерал солиқ ҳар бир даромад кўринишидан олинади. Ҳатто чет элда олинган даромад ҳам декларацияда кўрсатилиши керак. Солиқ декларациясида кўрсатиладиган даромадларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ойлик маош; чойчақа (tips); фоиз ва дивиденд даромади; қимматбаҳо қоғозларни олиб сотишдан тушган даромад; алимент тушуми; ҳусусий тадбиркорликдан олинган даромад; нафақа ва режалаштирилган йиллик даромад (annuity); ишсизлик нафақаси; ижтимоий таъминот нафақаси; мукофот пули; лоторея ва бошқа ютуқли ўйинлардан олинган пул-буюм мукофотлари. Шунингдек, солиқ қонунчилигига кўра ноқонуний йўл билан олинган пул-буюмлар ҳам декларацияда кўрсатилиши керак.
Йил давомида қанча даромад кўрганимни қандай билсам бўлади?
Ойлик маош олиб ишлайдиган шахсларга иш берувчилар томонидан ҳар йилнинг 31 январигача W-2 формаси тақдим этилиши керак. Шу форма қанча маош олинганлиги ва қанча солиқ ушлаб қолинганига асос бўлади. Контракт ишда ишловчилар эса 1099 формасини олишади. Бошқа даромад турлари олинганда ҳам тегишли ташкилотлар томонидан турли формалар берилади. Масалан, фоиз даромадлари ҳақида банк 1099-INT, дивиденд даромадлари ҳақида брокерлик агентлиги 1099-DIV ва шу каби формалар берилади. Ҳусусий тадбиркорлик бўйича иш юритаётган шахслар эса тушум ҳисобини ўзлари юритиши керак.
Қайси даромадга солиқ солинади (taxable income)?
Юқорида айтиб ўтилгандек, 1040 формаси даромаднинг қайси қисми солиққа солинишини аниқлайди. Ушбу формада барча даромад кўрсатилгандан кейин, қонунда кўзда тутилган чегирмалар, имтиёзлар ҳам аниқланади. Барча даромаддан ушбу чегирма ва имтиёзлар олингандан сўнг солиққа тортиладиган даромад ва солиқ миқдори аниқланади.
Қанча солиқ тўлашим нимага боғлиқ?
Қисқача қилиб айтганда бу умумий даромад миқдорига боғлиқ. Солиқ декларациясининг энг асосий формаси бу 1040 форма ҳисобланади. Юқорида айтилгандек, барча кўринишдаги даромадлар ушбу 1040 солиқ формасига кириталди. Ушбу формани тўлдириш орқали солиқ қонунчлигида эътироф этилган чегирмалар ва имтиёзлар қўлланилгандан кейин солиққа тортиладиган миқдор аниқланади. Қўшимча даромад турлари ва турли солиқ ҳолатларига ушбу 1040 га бириктириладиган иккиламчи формалар ҳам бор. Масалан, ажратилган чегирмалар (itemized deductions) учун Schedule A формаси, фоиз ва дивиденд даромадлари 1, 500 дан ошса Schedule B ва шу каби формалар тўлдирилади.
Солиқ имтиёзлари ва чегирмалари нима?
Солиқ қонунчилигига мувофиқ, солиқ тўловчиларга турли имтиёзлар мавжуд.
Чахсий чегирма (personal exemption) солиқ тўловчи, унинг турмуш ўртоғи, қарамоғидаги оила аъзолари учун киши бошига $ 4, 050 дан даромадни камайтириш имкониятини беради. Бу чегирма кейинг йилдан янги солиқ дастурига кўра бекор қилинди.
Стандарт чегирма (standard deduction) эса даромадни солиқ мақсади учун маълум бир миқдорга камайтиришга имконият берадиган миқдор. Бу солиқ тўловчининг солиқ тўлаш ҳолатига қараб белгиланади. Масалан оилавий ва бирга солиқ декларацияси тўлдираётган шахслар $ 12, 700 деб белгиланган, якка тартибдаги солиқ тўловчилар учун эса бу $ 6, 350. Бу миқдор янги солиқ қонунчилигига кўра 2018 йилдан бошлаб оилавий биргаликда декларация тўлдираётганлар учун $ 24, 000 ва якка ҳолатдаги солиқ тўловчилар учун $ 12, 000 деб белгиланган.
Ажратилган чегирмалар – айрим ҳаражатлар ҳам даромаддан чегириб олиниши мумкин. Ушбу чегирилиши мумкин бўлган ҳаражатларга тиббий ҳизматларга тўланган пул, штат ва маҳаллий маъмуриятларга тўланган даромад солиғи, уй ва мулк солиғи, ипотека кредитига тўланган фоиз ҳаражатлари, ҳайрия ҳадяси ва шу каби харжатлар кирад. Шуни таъкидлаш лозимки, ёки стандарт чегирма ёки алоҳида рўйҳатдан ўтган чегирмани олиш мумкин. Ажратилган чегирма одатта стандард чегирмадан ошса буни ишлатиш керак бўлади ва бу стандард чегирма ўрнига олинади. 2018 йилдан стандард чегирма миқдори ошганлиги сабабли бу маҳаллий солиқ, мулк солиғи ва ипотека ҳаржатларинин 10, 000 бўлган қисмини чегириш мумкин бўлади.
Шунгдек бу чегирмалардан бошқа имтиёзлар ҳам мавжуд. Бундай ҳаражатларга тиббий ҳизмат учун маҳсус жамғармага ўткасизлган пул, ҳусусий тадбиркорларнинг ўз-ўзига ишбериш солиғи ва тиббий суғурта ҳаражатлари, алимент тўлови, ҳусусий нафақа ҳисоб рақамига ўтказилган пул ва студент кредитларидан тўланган фоиз ҳаражатлари ва бошқа ҳаражатлар киради.
Солиқ кредитлар ҳам қўшимча имтиёзларнинг яна бир кўриниш бўлиб, бу ҳолда ушбу кредитлар солиқни бирга бир камайтиради. Олий ўқув юртларида таълим олиш учун ишлатилган ҳаражатлар, фарзанд учун солиқ кредити, ва айрим ҳолатларда нафақа учун ўтказилган пул учун солиқ кредитлари олиш мумкин. Чет элда узоқ муддат яшаб, даромад олаётган шахсалр ҳам чет элда тўландган солиқ учун кредит олиши мумкин.
Эр-хотин солиқ декларациясини бирга топширишларининг афзаллиги нимада?
Оилалик солиқ тўловчиларнинг кўп қисми бирга солиқ декларацияси тўлдириши манфаатли, лекин айрим ҳолларда алоҳида декларация тўлдириш камроқ солиқ тўлашга сабаб бўлиши мумкин. Эр ҳотин иккаласи таҳминан бир ҳил даромад олса, алоҳида декларация топшириш даромад солиғи даражасини камайтириш мумкин. Лекин эр-хотин алоҳида декларация тўлдирганда айрим имтиёзлардан фойдалана олмайдилар. Бундай имтиёзларга даромад солиғидан кредит, таълим олиш учун кредит, болалар кредити ва асраб олиш ҳаржатлари кредити киради. Шу сабабли камроқ солиқ даражасинини ва айтиб ўтилган имтиёзлар йўқотилиши ҳисобга олиниши керак.
Нимага баъзилари тўланган солиқ қайтариб берилади?
Маълумки, солиқ бир йил давомида ишланга даромдга қараб белгиланади. Одатта йил давомида иш берувчи ҳизмат ҳақидан тахминий ҳисобланган солиқ ушлаб қолади. Агар шу солиқ кўпроқ ушланиб қолган бўлса, IRS ортиқча тўланган солиқни қайтариб беради. Бу солиқни кўп тўланганлигига турли қўшимча имитёзар, солиқ чегирмалари ва бошқа омиллар ҳам таъсир қилади. Масалан, болалар учун бериладиган солиқ кредити солиқ қайтариб берилишига сабаб бўлиши мумкин.
Охирги солиқ тўлаш куни қачон?
Солиқ декларациясини топшириш муддати ҳар йили 15-апрел кунига белгиланади. 2018 йилда бу кун якшанба кунига ва 16 апрел Америка пойтахти Вашингтонда байрам куни бўлгани учун охирги кун 2018 йил 17 апрел деб белгиланди. Турли сабабга кўра бу муддатни узайтиришни IRSдан талаб қилиш мумкин, лекин ҳамма солиқ шу муддатгача тўланган бўлиши керак. Агар декларация топширилган вақта солиқ кам тўлангани аниқланса, шахслар солиқ кеч тўланганлиги учун қўшимча фоиз тўлайди.
Даромад солиғини тўламасам нима бўлади?
Солиқ декларацияси 17 апрелгача тўлдириб, солиқ ҳам шу вақтда тўланади. Агар солиқ тўловчи декларацияни ушбу муддатдан кейин, лекин IRSнинг руҳстати билан тўласа кеч тўланган солиқ миқдоридан фоиз тўланади. Агар руҳсат олмасдан кеч тўланса фоиздан ташқари кеч декларация топшириш жаримаси ҳам тўланади. Декларация тўлдирмаганлик учун жарима одатта солиқни кеч тўланганлик жаримасидан юқори бўлади. Солиқ декларациясини кеч тўлаш жаримаси одатта бир ойга солиқнинг кеч тўланган миқдоридан 5% деб баҳоланади. Бу фоиз тўлови ушбу миқдорнинг 25% ошмайди. Декларацияни тўлдириб лекин солиқ кеч тўланса ушбу йетмаган миқдорнинг 0. 5% жарима тариқасида белгиланади. IRS солиқ декларациясинин 3 йилгача аудит қилиш ҳуқуқига эга. Агар бунда декларацияда даромад ҳатоси 25% дан ошса, ушбу аудит 6 йилгача узайтирилиши мумкин. IRS одатта 10 йилгача солиқларни ундирш ҳуқуқига эга, бунда улар ойлик тўловидан ушлаб қолиш (wage garnishment) услубини қўллаши мумкин. Агар солиқ декларацияси атайлаб юқори миқдорда нотўғри тўлдирлган бўлса IRS судга мурожаат қилиб фуқаролик ёки жиноий жавобгарликка тортиши ҳам мумкин.
Солиқ декларациясини ўзим тўлдирсам бўладими?
Солиқ декларациясини солиқ тўловчининг ўзи тўлдирса ҳам бўлади. Бир оз мураккаб солиқ ҳолатида мутаҳассисга мурожаат қилиш лозим. Фақат лицензиялик адвокат, CPA ва Enrolled Agent мутаҳассислари IRS олдида шахсларни манфаатини ҳимоя қилиш ҳуқугига эга. Қолган солиқ декларация тўлдириш учун ёрдам бера оладиган мутаҳассислар эса бундай ваколага эга эмас. Шунингдек даромади $ 54, 000 дан кам бўлган ва оддий декларациялар учун кўнгиллик мутаҳассислар бепул ёрдам бериши мумкин. Қуйидаги IRS wеб саҳифасидан, https://www.irs.gov/individuals/free-tax-return-preparation-for-you-by-volunteers; 800-906-9887 телефони орқали ва шунгдек маҳаллий кутубхондалардан ҳам бу ҳақда маълумот олиш мумкин.
Ҳусусий тадбиркорлар учун солиқ тўлаш тартиби қандай?
Ҳусусий тадбиркор якка тартибда иш юритаётган бўлса даромад солиғи деклрацияга киритилади. Бунда қўшимча Schudule C формасидан фойдаланади. Ҳусусий тадбиркор иш юритиш учун керак бўлган ҳаражатларни асосий қисмини ялпи тушумдан айириб ташлаш орақали солиқ қонунчилигидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин. Энг асосийси ушбу тадбиркорлик билан боғлиқ бўлган ҳаражатларнинг ҳамма ҳисоби юритилиб, уларга боғлиқ барч ҳужжатлар ва квитанцияларни сақлаб қўйич керак.
Президент Трамп келганидан кейин солиқ тизимига киритилган ўзгартиришлар қачондан амал қилади?
Яқинда қабул қилинган солиқ тизими ислоҳоти 2018 йилдан кучга киради. 2017 йил бўйича солиқ декларацияси эса олдинги тизим бўйича тўлдирилади.
Ким солиқ бўйича мутаҳассисга мурожаат қилгани афзал?
Солиқ бўйича мутаҳассисга исталган шахс мурожаат қилиши мумкин. Асосан солиқ тўлаш ҳолати мураккаб бўлган шахслар, ҳамда Америкага янги келган иммигрантларга мутаҳассисга муроажаат қилиш тавсия этилади. Солиқ тўлаш мутаҳассиси ҳизмати айрим ҳатолар олдини олиши ва келажакда солиқ қонунчилигидан тўғри фойдаланишга стратегик маслаҳат ҳам бериши мумкин.