2016 йилда Америкага неча ўзбекистонлик иммиграция қилди?

2016 йилда ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши қандай кўринишда бўлди? Қуйидаги рақамлар шу ҳақда.
Доимий яшаш мақомини олганлар (Lawful Permanent Resident Status)
МДҲ давлатларидан жами 9280 киши АҚШда доимий яшаш мақомини олган. Чулардан 4359 киши Ўзбекистон фуқароси.
4, 359 киши доимий яшаш мақомини қуйидаги йўллар билан қўлга киритган:
- Оила аъзосининг мурожаати асосида: 588 киши
- Меҳнат визаси асосида: 133 киши
- АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси учун қилган мурожаати асосида: 903 киши
- Грин карта лотореяси асосида: 2500 киши
- Қочқин ва сиёсий бошпана асосида: 225 киши
- Бошқа қонуний йўллар билан: 10 киши
АҚШ фуқаролигини олганлар (Naturalized persons)
Ўзбекистон фуқароси бўлган 1685 киши АҚШ фуқаролигини олди. Бунинг ичига АҚШда туғилган Ўзбекистон фуқароси фарзандлари кирмайди (улар АҚШда туғилгани сабабли автоматик равишда АҚШ фуқароси ҳисобланади).
Ноиммигрант визалари
Жами 12410 Ўзбекистон фуқаросига ноиммигрант визалари берилган. Шулардан 10105 кишига бизнес ва туризм визалари; 1355 кишига талаба ва малака ошириш учун алмашинув дастури меҳмони визалари (Student and Exchange Visitors); 283 кишига вақтинча ишлаш визалари (Temporary Workers and Families); 545 кишига дипломат ва давлат вакилларига бериладиган виза; 122 бошқа турдаги визалар берилган.
Вақтинча ишлаш визалари
Жами 283 кишига вақтинча ишлаш визаси берилган. Шулардан 82 кишига H1B (Махсус соҳа мутахассисларига бериладиган виза); 9 кишига О1 ва О2 (фавқулодда қобилият ва муваффақиятга эришган мутахассисларга бериладиган виза); 30 кишига P1 ва P3 (Спортчи ва санъат усталарига бериладиган виза); 34 кишига L1 (компаниялараро бир лавозимдан бошқасига ўтказиш учун бериладиган виза); 128 кишига бошқа турдаги вақтинча ишлаш визалари.
АҚШга киритилмаган ёки чиқариб юборилганлар
Жами 18 киши АҚШдан қайтариб ёки чиқариб юборилган. Шулардан 5 киши жиноий қилмиш учун чиқариб юборилган.
Қочқинлар ва сиёсий бошпана сўраганлар
2016 йилда АҚШга жами 84989 киши қочқин сифатида келган. Шулардан 41 киши Ўзбекистон фуқароси бўлган. 71 киши эса сиёсий пошпана олишга ҳақли деб топилган. Депортация жараёнида сиёсий пошпана сўраган кишиларнинг фақат 14 кишининг мурожаати асосли деб топилган.
Етим асраб олиш
АҚШ фуқаролари томонидан Ўзбекистондан бирон киши асраб олинмаган. Солиштириш учун, АҚШ фуқаролари Арманистондан охирги уч йилда йилига 15 етим болани, Қирғизистондан эса 22 етим болани асраб олганлар.
Said
Fevral 6, 2018 at 7:25 amYaxshimisiz. Shu dataset ning adresini (link) bera olasizmi. Research qilyotgandim. Rahmat!
Niyazmatov
Fevral 7, 2018 at 3:17 amSaidbek, qiyin bo’lmasa Facebook’dan aloqaga chiqa olasizmi, muloqot qilishimiz osonroq bo’ladi. Rahmat.
Niyazmatov
Mart 3, 2018 at 5:25 amSaid, manba bu yerda – https://www.dhs.gov/immigration-statistics/yearbook. Research’ingiz natijalari bilan men bilan bo’lishing, iltimos. Omad!