Оила аъзолари орқали Грин карта
* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди. Иммиграция масалалари бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламиз. Грин карта олиб, қонунан АҚШда доимий рўйхатда турувчи (Lawful Permanent Resident) мақомини олишнинг бир неча йўллари бор. Шулардан энг кенг тарқалган йўли бу оила аъзоси орқали грин карта олишдир. Жамиятда оиланинг роли муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ Конгреси АҚШ фуқаролари ва унда доимий яшовчиларнинг ўзга давлатлардаги оила аъзолари билан бирлашиши учун шароит яратган. Оила аъзоларининг АҚШга доимий яшаш учун иммиграция қилишлари ёки грин карта олишларининг икки асосий тури мавжуд: 1) АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси (Immediate Relative of U.S. Citizen) ва 2)...
Continue reading