Uber ҳайдовчиларига 10 маслаҳат
* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди. Uber ёки Lyft ҳайдаш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий масаҳат учун адвокат билан боғланинг. Ватандошларимиз орасида Uber ёки Lyft ҳайдовчиси бўлиб ишлаётганлар кўп учрайди. Осон иш эмас, баракасини берсин. Машина ҳайдаш ва мижозлар билан мулоқот қилишда турли вазиятлар юзага келади. Йўловчи бақириб-сўкиши ёки ур-тепга ўтиши мумкин. Узун соатлар машина ҳайдаш натижасида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиш эҳтимоли ортади. Ҳўш, Uber ёки Lyft ҳайдовчилари эътибор бериши керак бўлган ҳолатлар нимадан иборат? Мазкур мақолада шу масала бўйича 10та маслаҳат берамиз. 1. Uber/Lyft ҳайдашга фақат вақтинча иш сифатида қаранг Uber/Lyft ҳайдовчиси бўлишнинг ўзига яраша қулайликлари бўлса ҳам, бу ишни фақат...
Continue reading