574-386-2815

Call Us Now

 

Ta’lim Tag

Langar Law Firm > Posts tagged "Ta’lim"

АҚШда магистратура: Икромжон Тўхтасинов билан суҳбат

АҚШда таҳсил олиш мавзусини ёритишни давом эттирамиз.  Навбатдаги суҳбатдошимиз Икромжон Тўхтасинов.  Икромжон 1993 йил Наманган шаҳрида туғилган.  2017 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факултетини битирган.  Университет қошида фаолият юритган Global Perspective Analitical Forum талабалар ташкилотининг Директори бўлган. Шу билан бирга университетда Model United Nations анжуманларини ташкиллаштиришда иштирок этган. АҚШга келишдан олдин турли давлат ва но-давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган,  жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигининг Протокол бўлимида ишлаган.  Таълим ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик масалаларига қизиқади.  Бу масалани чуқурроқ ўрганиш учун ҳозирда Чилида жойлашган Ensena Chile таълим ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда.  Ўзбек,  рус ва инглиз тилида бемалол мулоқот қилади, ...

Continue reading

Америкада қимматга тушадиган 4 хато

Америкага келгандан кейин ҳеч кимга осон бўлмайди. Уй-жой топиш, фарзандларни мактабга жойлаштириш, иш топиш, суғурта сотиб олиш каби масалалар ҳақида ҳар бир иммигрант Америкага учиб келган онданоқ ўйлаши ва қисқа муддат ичида ечим топиши керак бўлган масалалардир. Америкага келгандан кейин ҳамма турли кўринишдаги хатоларга йўл қўяди. Аммо қуйида муҳокама қилинадиган 4 хатони вақт, куч ва пул бекор кетишига сабаб бўладиган энг асосий хатолар қаторида санаб ўтиш мумкин. 1. Америка иш маданиятини ўзлаштирмаслик Америкада қабул қилинган иш маданиятини ўрганмаслик иммигрантларнинг иш бозорида рақобатли бўлолмасликларининг энг асосий сабаби.  Резюме ёзишдан тортиб, иш суҳбатига тайёрланишнинг ўзига ҳос одоби ва тартиби бор. Масалан, Америкада қабул қилинган меъёрларга...

Continue reading

Мен Гарвардда қандай ўқидим ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида

* Мазкур мақола илк маротаба 6 июл 2014 йилда Ташаббус веб-саҳифасида (http://tashabbus.com/) чоп этилган. АҚШ университетларининг бирига ҳуқуқшунослар учун магистрлик дастурига (LL.M.) ўқишга кириш иштиёқим Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналиши буйича таҳсил олаётган пайтимдан пайдо бўлди. Мени АҚШ ҳуқуқий таълимининг тартиб ва усуллари ҳамда АҚШ юридик мактабларининг обрўйи ўзига жалб қиларди. Лекин вужудга келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда (адвокатурага ишга кириш, турмуш қуриш ва фарзандли бўлиш), мен ўқишга кириш учун керакли ҳужжатларни бакалавр даражисини қўлга киритганимдан сўнг 6 йил ўтгач топшира олдим. Ушбу қарорни қабул қилишда менинг интилишларимни қўллаб-қувватлаган яқинларим ҳамда ўзларининг намунаси билан мени илҳомлантирган ва бебаҳо...

Continue reading

Талабалик визалари ҳақида савол ва жавоблар

I-20 қандай форма ва уни қандай олиш мумкин? I-20 формаси расмий ҳужжат бўлиб, у АҚШ ҳукумати тасдиқланган ўқув муассасаси томонидан берилади. Бу ҳужжат барча талабалик F-1 ва M-1 визасига мурожаат этувчилардан талаб этилади.   I-20 ҳужжати сизнинг ўқув юртига қабул қилинганлигингизни тасдиқлаб, SEVIS I-901 тўловини тўлашингиз, визага мурожаат этишингиз ёки виза мақомини ўзгартириш ва АҚШ ҳудудига киришингиз учун керакли маълимотларни ўзида жамлайди.  I-20 формасида талабанинг шахсий рақами кўрсатилган бўлиб, бу рақам N ҳарфи билан бошланувчи тўққизта рақамдан иборат. Қачон талабалик визасига мурожаат этиш лозим? Сизга I-20 формасини олишингиз биланоқ визага мурожаат этиш тавсия этилади. Эрта мурожаат қилиб, сиз суҳбатга ўз вақтида келишингизни таъминлайсиз. Бироқ, виза I-20...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?