574-386-2815

Call Us Now

 

Солиқлар Tag

Langar Law Firm > Posts tagged "Солиқлар"

Даромад солиғи: иммигрантлар эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат

Amerikada soliqlar

Ҳозир Америкада “tax season,” яъни даромад солиғини тўлаш вақти. Тегишли даромад солиғи декларациясини тўлдириб, жорий йилнинг 17 апрелигача топшириш керак. Америкада, иммиграцион мақоми қандай бўлишидан қатъий назар, даромад кўрган ҳар ким даромад солиғини тўлаши керак. Қуйида иммигрантлар даромад солиғи декларациясини тўлдиришда эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат ҳақида гап кетади. 1. Иммиграцион мақомингиз қандай бўлишидан қатъий назар даромад солиғи декларациясини топширинг Америкада солиқлар кишининг иммиграцион мақомига қараб тўланмайди. Америка фуқароси, грин карта эгаси ёки ҳужжатсиз иммигрант бўлишингиздан қатъий назар, ишлаб даромад топаётган ҳар ким даромад солиғи тўлаши керак. Даромад солиғини тўлаш борасида тушунмовчилик асосан ҳужжатсиз иммигрантлар орасида кўп учрайди. Даромад солиғи декларациясини тўлдиришда...

Continue reading

Ню Йоркда даромад солиғини тўлаш бўйича бепул ёрдам

Ҳозир Америкада даромад солиғини тўлаш вақти.  Барча резидент ва норезидентлар жорий йилнинг 17-апрелигача даромад солиғини тўлашлари керак (Income tax filing). Ню Йорк шаҳрида Urban Upbound номли нодавлат ташкилоти фаолият кўрсатади. Мазкур ташкилотда малакали мутахассислардан даромад солиғини тўлаш ва умуман солиқлар бўйича бепул ёрдам/маслаҳат олишингиз мумкин. Urban Upbound нима? Ташкилотнинг мақсади Ню Йорк шаҳридаги кам даромадли ва давлат томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга амалий ёрдам бериш орқали жамиятда қашшоқликни олдини олиш.  Ташкилот кам таъминланган ёшлар ва оилаларга бир неча йўналишда ёрдам кўрсатади:  Бандлик хизматлари (Employment services), молиявий масалалар бўйича маслаҳатлар (Financial counseling), даромадни бошқариш хизматлар (Income support services) каби хизматлар. Даромад солиғини топшириш бўйича хизматлар учун...

Continue reading

Даромад солиғи: савол ва жавоблар

Бенжамин Франклинга кўра бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа ҳеч нарса муқаррар эмас. Америкада истиқомат қилаётган ватандошлар бу гапда жон бор эканлигини яхши билишади.  Сабаби, Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган қонун-қоидалар қатъият билан ижро этилади. Солиқ тўламаган ёки солиқ тўлашда била туриб ёлғон даромад/ҳаражат кўрсатган кишига ҳатто жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган масалалар жуда мураккаб бўлгани сабабли, фуқароларнинг аксарияти тегишли қоидаларни яхши тушунмайди ва натижада солиқ тўлашда жиддий хатоларга йўл қўйиши мумкин. Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизга даромад солиғи ҳақида маълумот бериш учун Мурад Гозиев билан боғландик.  Мурад Гозиев Американинг энг нуфузли университетларидан бири бўлмиш Duke University’da...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?