574-386-2815

Call Us Now

 

Нафақа Tag

Langar Law Firm > Posts tagged "Нафақа"

АҚШда 401(К) пенсия жамғармаси нима?

Молиявий маслаҳатчи (Financial Adviser) Жамшид Усанов билан аввал АҚШда нафақа тизими қандай ишлаши ҳақида суҳбат қилган эдик. Бу сафар Жамшид АҚШда нафақа жамғармаси қандай шаклланиши ва ҳусусан энг кенг тарқалган 401(К) ҳақида тўлиқроқ маълумот беради. Нафақа жамғармаси манбалари АҚШда нафақа асосан учта манба орқали таъминланади: давлат томонидан бериладиган нафақа тўлови; ишхона ҳомийлик қиладиган (ҳисса қўшадиган) нафақа планлари; ва шахсий жамғармалардан йиғиладиган нафақа фонди. Аввал чоп этилган мақолада ушбу ресурслардан бири - давлат томонидан бериладиган нафақа тўловлари ёритилган эди.  Бугунги мақолада ишхона томонидан ҳомийлик қилинадиган ва ҳисса қўшиладиган нафақа планлари, уларнинг турлари, ишлаш тартиби, солиққа тортилиши ҳақида қисқача маълумот берилади. Ишхона ҳомийлик қиладиган нафақа плани...

Continue reading

АҚШда нафақага чиқиш

Ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши 1991 йилдан кейин бошланди. Демак, ватандошлар орасида ҳозир нафақа ёшида бўлганлар кўп. АҚШга кейинчалик иммиграция қилганлар эса нафақа ҳақида ҳозирдан молиявий режа қилишни бошлашлари мақсадга мувофиқ. АҚШда нафақа тизими қандай ишлашини биласизми? Нафақага чиқиш учун етарли маблағ йиғиб қўйдингизми? Қайси молиявий режалаш усулларидан фойдаланяпсиз? Мазкур саволларга жавоб топиш учун молиявий маслаҳатчи (Financial adviser) Жамшид Усанов билан боғландик. Америкада ижтимоий хавфсизлик учун қайси давлат муассасаси масъул? Америкада ижтимоий хавфсизлик тизимини бошқариш учун Social Security Administration (SSA), яъни Ижтимоий Хавфсизлик Бошқармаси, масъул. Мазкур бошқарма 1935 йилда Social Security Act орқали ташкил этилган ва шундан бери АҚШда нафақа ёшига етган аҳолига ижтимоий ҳимояни...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?