Калифорнияда кенг қўлланиладиган “қизил карта” (“red card”) нима?
Аввал чоп этилган мақоламизда ватандошларимиз орасида АҚШда ҳужжатсиз иммигрант сифатида яшаётганлар полиция ёки иммиграция хизмати ходимларига дуч келган пайтларида депортациядан омон қолиш учун қандай ҳуқуқларни билишлари лозимлиги ҳақида ёзган эдик. Мазкур мақолада эса эътиборимизни масаланинг амалий жиҳатига қаратамиз. Калифорнияда фаолият кўрсатаётган иммигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари, масалан Immigrant Legal Resource Center, ҳужжатсиз муҳожирларга “қизил карта”дан фойдаланишни тавсия этадилар. Бу картага сизнинг АҚШ Конституциясига кўра ҳуқуқларингиз ёзилган бўлиб, иммиграция хизмати ходими ёки полиция билан юзлашганда, уни кўрсатишингиз мумкин. Шундай картага эга бўлиш, айниқса, инглиз тилини билмайдиган ҳужжатсиз муҳожирларга жуда қўл келиши мумкин. “Қизил карта”нинг катталиги таклифномачалик бўлиб, ҳамёнингизга бемалол сиғади. Қизил картанинг...
Continue reading