АҚШда нафақага чиқиш
Ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши 1991 йилдан кейин бошланди. Демак, ватандошлар орасида ҳозир нафақа ёшида бўлганлар кўп. АҚШга кейинчалик иммиграция қилганлар эса нафақа ҳақида ҳозирдан молиявий режа қилишни бошлашлари мақсадга мувофиқ. АҚШда нафақа тизими қандай ишлашини биласизми? Нафақага чиқиш учун етарли маблағ йиғиб қўйдингизми? Қайси молиявий режалаш усулларидан фойдаланяпсиз? Мазкур саволларга жавоб топиш учун молиявий маслаҳатчи (Financial adviser) Жамшид Усанов билан боғландик. Америкада ижтимоий хавфсизлик учун қайси давлат муассасаси масъул? Америкада ижтимоий хавфсизлик тизимини бошқариш учун Social Security Administration (SSA), яъни Ижтимоий Хавфсизлик Бошқармаси, масъул. Мазкур бошқарма 1935 йилда Social Security Act орқали ташкил этилган ва шундан бери АҚШда нафақа ёшига етган аҳолига ижтимоий ҳимояни...
Continue reading