574-386-2815

Call Us Now

 

Grin karta Tag

Langar Law Firm > Posts tagged "Grin karta"

Муддати тугаётган грин картани янгилаш тартиби

Grin karta

Грин картага (Green Card) эга бўлиш кишига Америкада доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Грин картанинг расмий номи “Доимий резидент картаси” (Permanent Resident Card) бўлиб, у 10 йилга берилади. Америкада доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун грин карта муддати тугашидан олдин узайтирилиши керак. Грин картани янгилаш учун қачон ариза топширса бўлади? Грин карта муддати тугашига 6 ой қолганда янги грин карта олиш учун ариза топшириш мумкин. Масалан, грин картангиз муддати 2018 йил 15 сентябр ойида тугаса, янги грин карта олиш учун аризани тахминан 2018 йил 16-18 мартдан бошлаб топширишингиз мумкин. Грин картани янгилаш учун қайси ҳужжатларни тўлдириш керак? Грин картани янгилаш учун...

Continue reading

Грин карта тасдиқлов рақамини ёқотиб қўйсам нима қилишим керак?

Грин карта лотереясига ариза топширганингиздан кейин сизга дарҳол электрон тасдиқлов рақами (Confirmation number) юборилади. Грин карта лотереяси натижаларини билиш учун айнан шу тасдиқлов рақамидан фойдаланасиз. Сиз сараланганлигингизни билиш учун Аризачи Мақомини Текшириш Функциясидан фойдаланишингиз керак. DV-2018га топширган аризангиз мақомини 2017 йил 2-майдан то 2018 йил 30-сентябргача E-DV www.dvlottery.state.gov веб саҳифасидаги Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check) орқали текширишингиз мумкин. Тегишли маълумотни киритганингиздан кейин аризангиз сараланганлиги ёки сараланмаганлиги ҳақида маълумот чиқади. Табиийки, аризачи Мақомини Текшириш Функциясига (Entrant Status Check) кира олишингиз учун тасдиқлов рақамингиз (Confirmation number) бўлиши шарт. Бордию тасдиқлов рақамингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, АҚШ элчихона ва консулликлари ҳамда Кентукки Консуллик Маркази (Kentucky...

Continue reading

Floridiston: “Грин карта” бахтнинг калитими?

Блоггер Аброр Қодировнинг Телеграмда “Кичик бир ўзбек оиласининг Америкадаги ҳаёти ҳақида” канали бор. Номи Floridiston. Аброрнинг охирги пости “грин карта” ҳақида бўлиб, уни қўлга киритиш бахт калити бўла оладими, саволига жавоб беради. Қуйида Аброр ёзган постнинг тўлиқ матни. Аброрнинг каналига обуна бўлишни тавсия қиламан. *** *** *** *** *** *** *** Америкада яшашимни биладиган таниш-нотанишлар сўраб қолишади: "Грин карта" ютса, уй-жой топиб беришадими? Ишга жойлаб қўядими? Билетизни оберадими?"...

Continue reading

Грин карта бекор қилин(а)дими?

Блог ишга тушганидан бери энг кўп сўралган саволлардан бири. Америка Овози муҳбирлари ва ҳуқуқшунос дўстим Нодир Закиров бу саволга аввал тўхталган эдилар.  Шундан бери АҚШ ҳукумати бу масала бўйича ҳали аниқ тўхтамга келгани йўқ.  Демак, охирги мурожаат қилиш санаси 2017 йил 22 ноябр бўлган (DV-2019) Грин Карта лотореяси бекор қилинмади. Мазкур дастур 2018 йил ноябр ойида яна ўйналиши эса ҳали аниқ эмас.  Аммо Грин карта лоторея дастури бекор қилиниши ёки жиддий ўзгартиришлар киритилиши аниққа ўхшайди.  Сабаби, Грин Карта лотореяси орқали АҚШга иммиграция қилган Ўзбекистон фуқароси октябр ойида Нью Йоркда террор ҳужумини амалга ошириши натижасида саккиз киши вафот этди.  Бу эса дастурни...

Continue reading

Грин карта ғолибларининг ҳаражатлари қопланадими?

Ҳар йили минглаб ватандошлар Грин карта дастури орқали АҚШга иммиграция қиляпти.  Савол туғилади, Грин карта эгаларига ҳукумат қандай ёрдам беради? Уларга иш ва турар-жой билан таминланадими? Йоки бўлмаса АҚШга яқинда келганларга ҳукумат оёққа туриб олишга қандай ёрдам беради? АҚШ ҳукумати DV лотореяси ғолибларига молиявий ёки бошқа бирор кўринишдаги, масалан, сафар харажатлари, иш топиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой топиш ва кира пулини тўлаш бўйича ҳеч қандай ёрдам бермайди.  Аксинча, DV лотореяси асосида виза олиш пайтида, ҳар бир лоторея ғолиби АҚШда ишлаб, яшаб кета олишга қодирлиги ва АҚШда давлат қарамоғига тушиб қолмаслигини исботлаши керак.  Бунинг учун шахсий ҳисобингизда қанча миқдорда пул ва бошқа мулкингиз...

Continue reading

Оила аъзолари орқали Грин карта

* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди.  Иммиграция масалалари бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламиз. Грин карта олиб, қонунан АҚШда доимий рўйхатда турувчи (Lawful Permanent Resident) мақомини олишнинг бир неча йўллари бор. Шулардан энг кенг тарқалган йўли бу оила аъзоси орқали грин карта олишдир.  Жамиятда оиланинг роли муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ Конгреси АҚШ фуқаролари ва унда доимий яшовчиларнинг ўзга давлатлардаги оила аъзолари билан бирлашиши учун шароит яратган. Оила аъзоларининг АҚШга доимий яшаш учун иммиграция қилишлари ёки грин карта олишларининг икки асосий тури мавжуд:  1) АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси (Immediate Relative of U.S. Citizen) ва 2)...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?