F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш мумкинми?
F-1 талаба визаси билан Америкага келган талабалар чекланган ишлаш ҳуқуқига эга. Ишлашни ният қилган F-1 талабаси қуйидаги ҳолатларни/шартларни эътиборга олиши керак: 1. On-campus Employment нима? F-1 талабаси университет ҳудудида ёки унинг ташқарисида, аммо университет фаолияти билан боғлиқ ишларда ҳафтасига 20 соатдан ошмайдиган ишда ишлаши мумкин. Бунга “on-campus employment” дейилади. Масалан, университет ҳудудида бўлган ишларга университет ҳудуди ичидаги кафелар, спорт заллари, компютер хоналари ёки китоб дўконида ишлаш киради. Университет ташқарисида, аммо унинг фаолияти билан боғлиқ ишларга (“educationally affiliated off-campus employment”) университет ташқарисида бўлган, аммо у билан ҳамкорлик қилаётган иш жойларида (масалан, тадқиқот маркази) ишлаш киради (On-campus employment ҳақида батафсил маълумот учун 8 CFR...
Continue reading