Иммиграция хизмати кўчада тўхтатганда
* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди. Полиция ҳаракатлари ҳақида саволларингиз бўлса ёки шикоят қилмоқчи бўлсангиз, зудлик билан адвокат ёллашни тавсия қиламиз. Аввал чоп этилган мақоламизда полиция ёки иммиграция хизмати ходими ҳужжатсиз иммигрант уйига келганда қандай ҳуқуқлари борлигини муҳокама қилган эдик (Иммиграция хизмати уйингизга келганда). Мазкур мақола полиция ёки иммиграция хизмати ходими ҳужжатсиз иммигрантни кўчада тўхтатганда ёки иш жойида рейд ўтказганда қандай ҳуқуқлари борлиги ҳақида. Иммиграция хизмати ходими сизни кўчада сўроқ қилиш учун тўхтатганда, осойишталикни сақланг ва мулойим бўлинг. Иммиграция хизмати ходими ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходими билан тортишманг ва қаршилик кўрсатманг. Қўлларингиз ҳамиша полицияга кўринадиган ҳолда турсин. Инглиз тилини билсангиз, сиз...
Continue reading