Америкада ҳамшира бўлиш жараёни
Ватандошларимиз орасида турли касб эгаларини учратиш мумкин. Охирги йилларда тиббиёт соҳасида жиддий ютуқларга эришаётган ватандошларимиз сони кўпаяяпти. Ҳусусан улар орасида ҳамшира бўлиб ишлаётганлар сони ортмоқда. Ҳисоботларга кўра, Америкада ҳамшираларга бўлган эҳтиёж 2026 йилгача 15% ортади. Бугунги суҳбатдошимиз Нилуфар Салимова. Асли Самарқанд шаҳридан бўлиб, Ню Йорк штатига 2009 йилда оиласи билан иммиграция қилган. Нилуфар Америкага келганида инглиз тилини билмасди. Тез орада ASA College’да тилни мукаммал ўрганиб, тиббиёт соҳасида таҳсил олиш бўйича орзуларини амалга оширишга киришди. Американинг энг нуфузли университетларидан бўлмиш Ню Йорк университетига (New York University) ҳамширалик йўналишига ўқишга кириб, муваффақиятли битирди. Бугун эса Нилуфар РН ҳамшира (Registered Nurse: Америкада ҳамшираларнинг бир...
Continue reading