574-386-2815

Call Us Now

 

Америкага иммиграция Tag

Langar Law Firm > Posts tagged "Америкага иммиграция"

Америкага келгандан кейин асосий ишлар

Айтайлик Грин карта дастури ёки АҚШ фуқароси бўлган оила аъзоси орқали АҚШга кўчиб келдингиз.  Вақтинчалик турар-жойингиз ҳам бор.  Ҳўш, бирламчи қилиниши керак бўлган ишлар нимадан иборат? Мазкур мақола шу масалага ойдинлик киритади. 1. Ижтимоий хавфсизлик рақамини (Social Security Number) олинг АҚШда қонуний ишламоқчи бўлган киши биринчи навбатда Ижтимоий хавфсизлик рақамини (ИХР) ёки Social Security Number (SSN) олиши керак.  Халқ тилида қисқа қилиб “Social” деб аталади.  АҚШга етиб келганингиздан кейин 10 кун ўтиб ИХРни олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.  ИХРни олиш учун ҳужжатларни Ижтимоий хавфсизлик бўлимига (Social Security Agency) топширишингиз керак.  Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйҳати билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.  Бу ҳужжатлар...

Continue reading

2016 йилда Америкага неча ўзбекистонлик иммиграция қилди?

2016 йилда ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши қандай кўринишда бўлди? Қуйидаги рақамлар шу ҳақда. Доимий яшаш мақомини олганлар (Lawful Permanent Resident Status) МДҲ давлатларидан жами 9280 киши АҚШда доимий яшаш мақомини олган.  Чулардан 4359 киши Ўзбекистон фуқароси. 4, 359 киши доимий яшаш мақомини қуйидаги йўллар билан қўлга киритган: Оила аъзосининг мурожаати асосида: 588 киши Меҳнат визаси асосида: 133 киши АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси учун қилган мурожаати асосида: 903 киши Грин карта лотореяси асосида: 2500 киши Қочқин ва сиёсий бошпана асосида: 225 киши Бошқа қонуний йўллар билан: 10 киши АҚШ фуқаролигини олганлар (Naturalized persons) Ўзбекистон фуқароси бўлган 1685 киши АҚШ фуқаролигини олди.  Бунинг ичига АҚШда туғилган...

Continue reading

Иммиграцияга боғлиқ асосий тушунчалар

Виза (Visa):  АҚШ элчихонаси ёки консуллиги томонидан АҚШ худудига киришга рухсат берувчи ҳужжат/стикер. Чет эл фуқароси (Alien):  АҚШ фуқароси бўлмаган киши. Резидент (Resident):  АҚШда қонуний равишда қисқа,  доимий ёки шартли равишда яшаши мумкин бўлган киши. Грин карта (Green card):  Грин картанинг расмий номи Alien Registration Receipt Card бўлиб, хорижий фуқарони рўйхатдан ўтганлик карточкаси деган маънони билдиради.  Грин карта кишига АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Доимий резидент (Permanent resident):  АҚШда доимий яшаш мақомига эга бўлган киши.  Кундалик ҳаётда “грин карта эгаси” (Green card holder) деб ҳам аталади. Иммигрант (Immigrant): АҚШ иммиграцион қоидаларига кўра, иммигрант тушучаси ичига фақат доимий резидент ёки грин карта эгаси киради. ...

Continue reading

Америкага иммиграция қилмоқчи бўлсангиз

Ҳар йили минглаб ватандошларимиз чет элга, ҳусусан АҚШга иммиграция қиладилар.  “Иммиграция” дейилганда чет элга доимий равишда кўчиб кетиш назарда тутилади.  Ғарб давлатларига истиқомат қилиш ва ишлаш учун кўчиб бориш илк қарашда завқли кўринса ҳам, кўп ҳолатларда бу жараён ўзига ҳос молиявий, руҳий, ва маънавий қийинчиликлар билан кечади.  АҚШда қарийб 11 йилдан бери яшаб, ишлаб келаётган ҳуқуқшунос сифатида, иммиграция қилиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни камайтириш учун қуйидаги беш маслаҳатни беришим мумкин: 1.  Иммиграция қилишдан мақсад нима? АҚШга келишдан олдин нима сабабдан иммиграция қилмоқчи эканлигингиз ҳақида жиддий фикр-мулоҳаза юритинг.  Масалан, Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин бўлмаган орзуингиз бор бўлса, уни АҚШда рўёбга чиқаришингиз мумкинми? АҚШда...

Continue reading

Блог ҳақида

Uzbek Immigrant

  Блог нима ҳақида? Мазкур блог Америкага иммиграция қилиш ва иммигрантларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида умумий маълумот бериб бориш учун очилди. Ким учун? Блог АҚШга иммиграция қилиш ва иммигрант ҳуқуқлари ҳақида бўлгани сабабли, асосан АҚШга иммиграция қилмоқчи бўлган ва бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётганлар учун мўлжалланган. Блогдан мақсад? Блогдан мақсад Америкага иммиграция қилаётган ватандошларга иммиграция жараёнини осонлаштириш ва АҚШ ҳаёт тарзига тезроқ мослашишларига кўмак бериш. Фикр қандай туғилди? Муаллиф АҚШга 11 йил олдин иммиграция қилган. Бу вақт мобайнида у иммигрант сифатида иммиграция жараёни ва қийинчиликлари билан яқиндан танишган, кўплаб бошқа иммигрантлар дардига қулоқ солган ва иммигрантлар қандай қийинчиликларни бошдан кечиришларини яқиндан ўрганган. Иммигрантлар бошидан кечирадиган қийинчиликлар бир-бирига ўхшаш...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?