Америкада трак ҳайдовчиси бўлиш жараёни
Америкада жуда кўп ватандошимиз ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Баъзилари Uber ёки Lyft билан ҳамкорлик қиляпти. Бошқалари трак (юк ташиш машинаси) ҳайдовчиси. Бир қисмининг эса шахсий юк ташиш бизнеси бор. Бобур Ҳасан ҳам трак ҳайдаш билан бошлади, аммо тез орада Uz Trans Inc. компаниясига асос солиб, уни қарийиб 10 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бобур асли Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳридан. Ҳусусий тадбиркор. Логистика, юк ташиш ва кўчмас мулк соҳаларида ўз ишини юритади. Бобур билан Америкада трак ҳайдовчиси бўлиш жараёни ҳақида суҳбат қилдик. Энг асосий талаблар нима? Биринчи навбатда сиз 21 ёшга тўлган бўлишингиз керак. Юк машинасини ҳайдашни ният қилганингиздан кейин, тегишли қонун-қоидаларни ўрганишингиз керак. Бунинг учун яшаётган...
Continue reading