АҚШ аэропортида илмоқли саволлар
* Қуйида берилган маълумотлар ҳуқуқий маслаҳат эмас. Иммиграция ҳуқуқи бўйича саволларингиз бўлса адвокат билан боғланинг. Паспортингизга АҚШ визаси урилди. Хурсандсиз. Авиачипталарни олдингиз. 15 соатлик учишдан сўнг самолёт Ню Йоркнинг ЖФК аэропортига қўнди. Ҳаяжондасиз. Бир неча дақиқадан кейин сизни оилангиз ёки дўстингиз кутиб олади. Аммо аэропортда иммиграция хизмати ходими сизни АҚШга киритилмаслиги, қисқа муддат ичида Ўзбекистонга қайтиб кетишингизни буюриши мумкин. Бундай ҳолат кўпинча иммиграция хизмати ходими берган саволларга қониқарсиз жавоб берганингиз учун келиб чиқади. Ҳўш, АҚШ аэропортида иммиграция хизмати ҳодими саволларига жавоб беришда нималарга эътибор бериш керак? Самолёт АҚШга қўнганидан кейин Самолёт АҚШга қўнганидан кейин барча йўловчилар белгиланган йўлакчалардан юриб, иммиграция ходими (аниқроғи CBP...
Continue reading