Америкага иммиграция қилмоқчи бўлсангиз
Ҳар йили минглаб ватандошларимиз чет элга, ҳусусан АҚШга иммиграция қиладилар. “Иммиграция” дейилганда чет элга доимий равишда кўчиб кетиш назарда тутилади. Ғарб давлатларига истиқомат қилиш ва ишлаш учун кўчиб бориш илк қарашда завқли кўринса ҳам, кўп ҳолатларда бу жараён ўзига ҳос молиявий, руҳий, ва маънавий қийинчиликлар билан кечади. АҚШда қарийб 11 йилдан бери яшаб, ишлаб келаётган ҳуқуқшунос сифатида, иммиграция қилиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни камайтириш учун қуйидаги беш маслаҳатни беришим мумкин: 1. Иммиграция қилишдан мақсад нима? АҚШга келишдан олдин нима сабабдан иммиграция қилмоқчи эканлигингиз ҳақида жиддий фикр-мулоҳаза юритинг. Масалан, Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин бўлмаган орзуингиз бор бўлса, уни АҚШда рўёбга чиқаришингиз мумкинми? АҚШда...
Continue reading