574-386-2815

Call Us Now

 

Оила аъзолари орқали Грин карта

Langar Law Firm > Иммиграция жараёни  > Оила аъзолари орқали Грин карта

Оила аъзолари орқали Грин карта

* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди.  Иммиграция масалалари бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламиз.

Грин карта олиб, қонунан АҚШда доимий рўйхатда турувчи (Lawful Permanent Resident) мақомини олишнинг бир неча йўллари бор. Шулардан энг кенг тарқалган йўли бу оила аъзоси орқали грин карта олишдир.  Жамиятда оиланинг роли муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ Конгреси АҚШ фуқаролари ва унда доимий яшовчиларнинг ўзга давлатлардаги оила аъзолари билан бирлашиши учун шароит яратган.

Оила аъзоларининг АҚШга доимий яшаш учун иммиграция қилишлари ёки грин карта олишларининг икки асосий тури мавжуд:  1) АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси (Immediate Relative of U.S. Citizen) ва 2) Оилавий афзаллик тартиби орқали (Family Preference System).

  1. АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси (Immediate Relatives)

АҚШ фуқароси яқин оила аъзолари АҚШга иммиграция қилишлари ёки грин карта олишлари учун мурожаат қилиши мумкин.  “Яқин оила аъзолари”га қуйидаги синфдаги кишилар киради:  i) АҚШ фуқаросининг турмуш ўртоғи; ii) АҚШ фуқаросининг турмуш қурмаган ва 21 ёшга тўлмаган фарзанди; iii) АҚШ фуқаросининг ота-онаси.

АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзолари учун иммиграцион виза ёки грин карта учун мурожаат қилишининг энг асосий устунлиги шундаки, бу жараёнга нисбатан ҳеч қандай сон чеcкловлари (numerical restrictions) белгиланмаган.  Шундай бўлса ҳам умумий жараён энг камида олти ой ва кўпроқ давом этиши мумкин.

  1. Оилавий афзаллик тартиби орқали (Family Preference System)

АҚШ фуқаросининг баъзи оила аъзолари яқин оила аъзоси ҳисобланмагани учун, оилавий афзаллик тартиби орқали иммиграцион виза олишлари мумкин. Шу билан бирга, АҚШ фуқароси бўлмаган, аммо грин картаси бор бўлган киши (яни қонунан доимий рўйхатда бўлган [lawful permanent resident]) ҳам мазкур тартиб орқали оила аъзолари учун грин картага мурожаат қилиши мумкин.

АҚШ фуқароси ва грин карта эгалари қуйидаги синфдаги оила аъзолари учун грин картага мурожаат қилишлари мумкин:

  • Биринчи афзаллик тоифаси: АҚШ фуқаросининг турмуш қурмаган ва 21 ёшга тўлган фарзандлари;
  • Иккинчи афзаллик тоифаси: а) Грин карта эгасининг турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган ва 21 ёшга тўлмаган фарзандлари; б) Грин карта эгасининг турмуш қурмаган ва 21 ёшга тўлган фарзандлари.
  • Учинчи афзаллик тоифаси: АҚШ фуқаросининг турмуш қурган фарзандлари;
  • Тўртинчи афзаллик тоифаси: 21 ёшга тўлган АҚШ фуқаросининг ака-ука ва опа-сингиллари.
  1. Қайси форма топширилиши керак?

Юқорида муҳокама қилинган тартиблардан бири орқали грин карта олиш учун,  АҚШ фуқароси ёки АҚШда қонуний равишда доимий яшаб келаётган шахс I-130 номли формани (Form I-130, Petition for Alien Relative) тўлдириб,  USCISга (Америка Қўшма Чтатлари Фуқаролик ва Муҳожирлик Хизмати) ёки оила аъзоси яшаётган давлатдаги АҚШ элчихонасига юбориши керак.

No Comments

Leave a Comment

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?