АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасининг баёноти
АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси фаолиятини ёритишда давом этамиз. Бугун элчихонанинг Facebook саҳифасида элчихона фаолияти тўғрисидаги манфий мақолаларга муносабат билдирилди. Элчихона томонидан бундай баёнот берилиши аввал мисли кўрилмаган ҳолат бўлиб, элчихона ўз фаолиятини ҳақиқатдан ҳам қисқа муддат ичида яхшилашга жиддий киришганини кўрсатади. Ҳўш, элчихона чоп этган баёнотда нима дейилади? Фуқароларнинг элчихонага мурожаатлари амалдаги “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Консуллик масалалари билан мурожаат қилувчиларни қабул қилиш кунлари ва соатлари узайтирилди. Энди консулхона душанбадан жумагача, 9дан-13гача ишлайди. Аввал консулхона қабул қилиш кунлари душанбадан пайшанбагача, 10-12гача эди. Консуллик фаолияти ва тўловлар ҳақида саволи бўлган киши биринчи бўлиб вебсаҳифага мурожаат қилиши,...
Continue reading