574-386-2815

Call Us Now

 

Маслаҳатлар

Langar Law Firm > Маслаҳатлар

Даромад солиғи: иммигрантлар эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат

Amerikada soliqlar

Ҳозир Америкада “tax season,” яъни даромад солиғини тўлаш вақти. Тегишли даромад солиғи декларациясини тўлдириб, жорий йилнинг 17 апрелигача топшириш керак. Америкада, иммиграцион мақоми қандай бўлишидан қатъий назар, даромад кўрган ҳар ким даромад солиғини тўлаши керак. Қуйида иммигрантлар даромад солиғи декларациясини тўлдиришда эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат ҳақида гап кетади. 1. Иммиграцион мақомингиз қандай бўлишидан қатъий назар даромад солиғи декларациясини топширинг Америкада солиқлар кишининг иммиграцион мақомига қараб тўланмайди. Америка фуқароси, грин карта эгаси ёки ҳужжатсиз иммигрант бўлишингиздан қатъий назар, ишлаб даромад топаётган ҳар ким даромад солиғи тўлаши керак. Даромад солиғини тўлаш борасида тушунмовчилик асосан ҳужжатсиз иммигрантлар орасида кўп учрайди. Даромад солиғи декларациясини тўлдиришда...

Continue reading

Грин карта тасдиқлов рақамини ёқотиб қўйсам нима қилишим керак?

Грин карта лотереясига ариза топширганингиздан кейин сизга дарҳол электрон тасдиқлов рақами (Confirmation number) юборилади. Грин карта лотереяси натижаларини билиш учун айнан шу тасдиқлов рақамидан фойдаланасиз. Сиз сараланганлигингизни билиш учун Аризачи Мақомини Текшириш Функциясидан фойдаланишингиз керак. DV-2018га топширган аризангиз мақомини 2017 йил 2-майдан то 2018 йил 30-сентябргача E-DV www.dvlottery.state.gov веб саҳифасидаги Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси (Entrant Status Check) орқали текширишингиз мумкин. Тегишли маълумотни киритганингиздан кейин аризангиз сараланганлиги ёки сараланмаганлиги ҳақида маълумот чиқади. Табиийки, аризачи Мақомини Текшириш Функциясига (Entrant Status Check) кира олишингиз учун тасдиқлов рақамингиз (Confirmation number) бўлиши шарт. Бордию тасдиқлов рақамингизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, АҚШ элчихона ва консулликлари ҳамда Кентукки Консуллик Маркази (Kentucky...

Continue reading

F-1 талаба визаси билан Америкада ишлаш мумкинми?

F-1 талаба визаси билан Америкага келган талабалар чекланган ишлаш ҳуқуқига эга.  Ишлашни ният қилган F-1 талабаси қуйидаги ҳолатларни/шартларни эътиборга олиши керак: 1. On-campus Employment нима? F-1 талабаси университет ҳудудида ёки унинг ташқарисида, аммо университет фаолияти билан боғлиқ ишларда ҳафтасига 20 соатдан ошмайдиган ишда ишлаши мумкин. Бунга “on-campus employment” дейилади. Масалан, университет ҳудудида бўлган ишларга университет ҳудуди ичидаги кафелар, спорт заллари, компютер хоналари ёки китоб дўконида ишлаш киради. Университет ташқарисида, аммо унинг фаолияти билан боғлиқ ишларга (“educationally affiliated off-campus employment”) университет ташқарисида бўлган, аммо у билан ҳамкорлик қилаётган иш жойларида (масалан, тадқиқот маркази) ишлаш киради (On-campus employment ҳақида батафсил маълумот учун 8 CFR...

Continue reading

Ню Йоркда даромад солиғини тўлаш бўйича бепул ёрдам

Ҳозир Америкада даромад солиғини тўлаш вақти.  Барча резидент ва норезидентлар жорий йилнинг 17-апрелигача даромад солиғини тўлашлари керак (Income tax filing). Ню Йорк шаҳрида Urban Upbound номли нодавлат ташкилоти фаолият кўрсатади. Мазкур ташкилотда малакали мутахассислардан даромад солиғини тўлаш ва умуман солиқлар бўйича бепул ёрдам/маслаҳат олишингиз мумкин. Urban Upbound нима? Ташкилотнинг мақсади Ню Йорк шаҳридаги кам даромадли ва давлат томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга амалий ёрдам бериш орқали жамиятда қашшоқликни олдини олиш.  Ташкилот кам таъминланган ёшлар ва оилаларга бир неча йўналишда ёрдам кўрсатади:  Бандлик хизматлари (Employment services), молиявий масалалар бўйича маслаҳатлар (Financial counseling), даромадни бошқариш хизматлар (Income support services) каби хизматлар. Даромад солиғини топшириш бўйича хизматлар учун...

Continue reading

Иммиграцион формалар: 5 хатога йўл қўйманг

Иммиграцион формаларни адвокат ёлламасдан ўзи ёки “виза маслаҳатчилар” ёрдамида тўлдирадиганлар кўп. Охирги пайтлар шу сабабдан жиддий муаммоларга йўлиқаётган ватандошлардан жуда кўп саволлар келаяпти. Иммиграцион формаларни тўлдиришда қўйилган хато ёки эътиборсизлик сабабли ватандошларнинг визалари рад этиляпти ёки топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш узун муддатга кечиктириляпти.  Иммиграцияга боғлиқ бўлган масала нима бўлишидан қатъий назар малакали адвокат билан маслаҳат қилиш кераклиги ҳақида алоҳида мақола ёзаман. Мазкур мақолада эса асосий эътиборни иммиграцион формаларни тўлдиришда қўйилаётган асосий 5 хатога қаратаман. 1. Исм-шарифни нотўғри ёзиш Иммиграцион формаларни тўлдиришда исм-шарифни тўғри ёзишга алоҳида эътибор бериш керак.  Исм-шарифни нотўғри ёзганингиз учун иммиграция ходими сизни фирибгарликда (fraud) ёки ёлғон маълумот беришда (misrepresentation)...

Continue reading

Америкада трак ҳайдовчиси бўлиш жараёни

Америкада жуда кўп ватандошимиз ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Баъзилари Uber ёки Lyft билан ҳамкорлик қиляпти. Бошқалари трак (юк ташиш машинаси) ҳайдовчиси. Бир қисмининг эса шахсий юк ташиш бизнеси бор. Бобур Ҳасан ҳам трак ҳайдаш билан бошлади, аммо тез орада Uz Trans Inc. компаниясига асос солиб, уни қарийиб 10 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бобур асли Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳридан. Ҳусусий тадбиркор. Логистика, юк ташиш ва кўчмас мулк соҳаларида ўз ишини юритади. Бобур билан Америкада трак ҳайдовчиси бўлиш жараёни ҳақида суҳбат қилдик. Энг асосий талаблар нима? Биринчи навбатда сиз 21 ёшга тўлган бўлишингиз керак. Юк машинасини ҳайдашни ният қилганингиздан кейин, тегишли қонун-қоидаларни ўрганишингиз керак. Бунинг учун яшаётган...

Continue reading

АҚШда магистратура: Икромжон Тўхтасинов билан суҳбат

АҚШда таҳсил олиш мавзусини ёритишни давом эттирамиз.  Навбатдаги суҳбатдошимиз Икромжон Тўхтасинов.  Икромжон 1993 йил Наманган шаҳрида туғилган.  2017 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро муносабатлар факултетини битирган.  Университет қошида фаолият юритган Global Perspective Analitical Forum талабалар ташкилотининг Директори бўлган. Шу билан бирга университетда Model United Nations анжуманларини ташкиллаштиришда иштирок этган. АҚШга келишдан олдин турли давлат ва но-давлат ташкилотларида амалиёт ўтаган,  жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигининг Протокол бўлимида ишлаган.  Таълим ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик масалаларига қизиқади.  Бу масалани чуқурроқ ўрганиш учун ҳозирда Чилида жойлашган Ensena Chile таълим ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда.  Ўзбек,  рус ва инглиз тилида бемалол мулоқот қилади, ...

Continue reading

АҚШда нафақага чиқиш

Ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши 1991 йилдан кейин бошланди. Демак, ватандошлар орасида ҳозир нафақа ёшида бўлганлар кўп. АҚШга кейинчалик иммиграция қилганлар эса нафақа ҳақида ҳозирдан молиявий режа қилишни бошлашлари мақсадга мувофиқ. АҚШда нафақа тизими қандай ишлашини биласизми? Нафақага чиқиш учун етарли маблағ йиғиб қўйдингизми? Қайси молиявий режалаш усулларидан фойдаланяпсиз? Мазкур саволларга жавоб топиш учун молиявий маслаҳатчи (Financial adviser) Жамшид Усанов билан боғландик. Америкада ижтимоий хавфсизлик учун қайси давлат муассасаси масъул? Америкада ижтимоий хавфсизлик тизимини бошқариш учун Social Security Administration (SSA), яъни Ижтимоий Хавфсизлик Бошқармаси, масъул. Мазкур бошқарма 1935 йилда Social Security Act орқали ташкил этилган ва шундан бери АҚШда нафақа ёшига етган аҳолига ижтимоий ҳимояни...

Continue reading

Даромад солиғи: савол ва жавоблар

Бенжамин Франклинга кўра бу дунёда ўлим ва солиқлардан бошқа ҳеч нарса муқаррар эмас. Америкада истиқомат қилаётган ватандошлар бу гапда жон бор эканлигини яхши билишади.  Сабаби, Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган қонун-қоидалар қатъият билан ижро этилади. Солиқ тўламаган ёки солиқ тўлашда била туриб ёлғон даромад/ҳаражат кўрсатган кишига ҳатто жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Америкада солиқ тўлаш билан боғлиқ бўлган масалалар жуда мураккаб бўлгани сабабли, фуқароларнинг аксарияти тегишли қоидаларни яхши тушунмайди ва натижада солиқ тўлашда жиддий хатоларга йўл қўйиши мумкин. Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизга даромад солиғи ҳақида маълумот бериш учун Мурад Гозиев билан боғландик.  Мурад Гозиев Американинг энг нуфузли университетларидан бири бўлмиш Duke University’da...

Continue reading

Қоқилган эшик очилади

Куни кеча Qalampir.uz'da Малика Шарипованинг АҚШдаги элчихоналар фаолиятидан норози бўлиб ёзган мақоласи эълон қилинган эди. Мақола чоп этилиши билан Маликага ҳам Ню Йорк, ҳам пойтахт Вашингтондан қўнғироқ қилишди. Воқеа давомини қуйида Маликанинг ўзи баён этади. Маликага мазкур муаммони ёритиб, ўқувчилар билан бўлишгани учун катта раҳмат! Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, агар элчихона ходими сизга ҳурматсизлик кўрсатса, амалий ёрдам беришдан, асоссиз ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортса ва хатти-ҳаракатлари билан сизни ортиқча овора қилса, элчихонадан индамай чиқиб кетманг, тегишли юқори турувчи давлат органларига шикоят қилинг. Бу шикоятингиз натижа бермадими, маҳаллий ёки чет элда жойлашган оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилинг, муаммони улар орқали ёритишга ҳаракат...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?