Ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган кишиларга грин карта берилмайдими?
22-сентябрда АҚШ ҳукумати “Давлат бюджети учун юк бўлгани туфайли грин картага нолойиқ деб топиш” (Inadmissibility on Public Charge Grounds) тўғрисидаги қоидаларини (бундан буён Қоидалар) эълон қилди. Қоидалар таклиф кўринишида бўлиб, унда бундан буён ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланадиган кишилар учун АҚШда доимий яшаш имтиёзи (грин карта) берилмаслиги таклиф қилинади. Асосий сабаб--давлат бюджети учун юк бўладиган ("public charge") кишиларга АҚШда доимий қолиш имкониятини чеклаш. Бундай чоралар аввал ҳам бўлган, аммо ўз ичига асосан нақд пул (“cash assistance”) кўринишидаги ижтимоий ёрдам дастурларини қамраб олган эди. Янги қоидалар эса барча кўринишдаги ижтимоий ёрдам дастурларини ўз ичига олади. Қоидалар ҳақида менга берилган энг асосий саволларни жамлаб, ...
Continue reading