Америкада иммигрант ҳаёти: 2019 йил учун 5 маслаҳат
АҚШга келганимга 12 йил бўлди. Бу вақт мобайнида иммигрант ва адвокат сифатида иммиграция жараёни ва қийинчиликлари билан яқиндан танишиб, иммигрантлар дардига қулоқ солдим. Ҳозир ўтган йилги ишларни сарҳисоб қилиб, 2019 йил учун янги мақсад ва режаларни қилиш вақти. Шу муносабат билан қуйида иммигрантлар 2019 йилда эътибор бериши керак бўлган 5 масалага эътиборингизни қаратаман. 1. Оилавий ҳаётингизни яхшиланг Адвокат бўлганим сабабли ватандошлар мен билан боғланиб, оилавий муносабатлардан келиб чиқувчи ҳуқуқий муаммолар ҳақида маслаҳат қиладилар. Чет-элда жуда кўп оилаларда эр-хотин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар осон кечмаяпти. 2019 йилда қандай бўлмасин, оиладаги ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилинг. Оилада тинчлик бўлмаса, бошқа ҳеч қайси иш...
Continue reading