574-386-2815

Call Us Now

 

Author: Mirakmal Niyazmatov

Langar Law Firm > Articles posted by Mirakmal Niyazmatov (Page 5)

Иммиграция хизмати кўчада тўхтатганда

Hujjatsiz immigrant muhojir

* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди.  Полиция ҳаракатлари ҳақида саволларингиз бўлса ёки шикоят қилмоқчи бўлсангиз, зудлик билан адвокат ёллашни тавсия қиламиз. Аввал чоп этилган мақоламизда полиция ёки иммиграция хизмати ходими ҳужжатсиз иммигрант уйига келганда қандай ҳуқуқлари борлигини муҳокама қилган эдик (Иммиграция хизмати уйингизга келганда).  Мазкур мақола полиция ёки иммиграция хизмати ходими ҳужжатсиз иммигрантни кўчада тўхтатганда ёки иш жойида рейд ўтказганда қандай ҳуқуқлари борлиги ҳақида. Иммиграция хизмати ходими сизни кўчада сўроқ қилиш учун тўхтатганда, осойишталикни сақланг ва мулойим бўлинг. Иммиграция хизмати ходими ёки ҳуқуқ-тартибот хизмати ходими билан тортишманг ва қаршилик кўрсатманг. Қўлларингиз ҳамиша полицияга кўринадиган ҳолда турсин. Инглиз тилини билсангиз, сиз...

Continue reading

Грин карта ғолибларининг ҳаражатлари қопланадими?

Ҳар йили минглаб ватандошлар Грин карта дастури орқали АҚШга иммиграция қиляпти.  Савол туғилади, Грин карта эгаларига ҳукумат қандай ёрдам беради? Уларга иш ва турар-жой билан таминланадими? Йоки бўлмаса АҚШга яқинда келганларга ҳукумат оёққа туриб олишга қандай ёрдам беради? АҚШ ҳукумати DV лотореяси ғолибларига молиявий ёки бошқа бирор кўринишдаги, масалан, сафар харажатлари, иш топиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой топиш ва кира пулини тўлаш бўйича ҳеч қандай ёрдам бермайди.  Аксинча, DV лотореяси асосида виза олиш пайтида, ҳар бир лоторея ғолиби АҚШда ишлаб, яшаб кета олишга қодирлиги ва АҚШда давлат қарамоғига тушиб қолмаслигини исботлаши керак.  Бунинг учун шахсий ҳисобингизда қанча миқдорда пул ва бошқа мулкингиз...

Continue reading

Талабалик визалари ҳақида савол ва жавоблар

I-20 қандай форма ва уни қандай олиш мумкин? I-20 формаси расмий ҳужжат бўлиб, у АҚШ ҳукумати тасдиқланган ўқув муассасаси томонидан берилади. Бу ҳужжат барча талабалик F-1 ва M-1 визасига мурожаат этувчилардан талаб этилади.   I-20 ҳужжати сизнинг ўқув юртига қабул қилинганлигингизни тасдиқлаб, SEVIS I-901 тўловини тўлашингиз, визага мурожаат этишингиз ёки виза мақомини ўзгартириш ва АҚШ ҳудудига киришингиз учун керакли маълимотларни ўзида жамлайди.  I-20 формасида талабанинг шахсий рақами кўрсатилган бўлиб, бу рақам N ҳарфи билан бошланувчи тўққизта рақамдан иборат. Қачон талабалик визасига мурожаат этиш лозим? Сизга I-20 формасини олишингиз биланоқ визага мурожаат этиш тавсия этилади. Эрта мурожаат қилиб, сиз суҳбатга ўз вақтида келишингизни таъминлайсиз. Бироқ, виза I-20...

Continue reading

Ҳужжатcиз иммигрантлар:  Иммиграция хизмати уйингизга келганда

*Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди. Полиция ҳаракатлари ҳақида саволларингиз бўлса ёки шикоят қилмоқчи бўлсангиз,  зудлик билан адвокат ёллашни тавсия қиламиз.     Аҳолиси 310 миллионга яқин АҚШ иммигрантлар мамлакатидир.  Тахминларга кўра,  АҚШ ҳудудида бугун 12-15 миллион ҳужжатcиз иммигрант (undocumented immigrant) яшайди.   Ҳужжатcиз иммигрант бу АҚШда қонуний равишда истиқомат қилишга ҳужжати бўлмаган шахсдир. Ҳужжатcиз муҳожирлар иммиграция хизмати ходимлари томонидан тутилган тақдирда,  ўз ватанларига депортация (бадарға) қилинадилар.  Масалан,  расмий рақамларга кўра,   2016 йилда 240 мингдан,  2017 йилда эса 226 мингдан ортиқ ҳужжатcиз иммигрант ўз ватанига депортация қилинган. Иммиграция хизматининг АҚШда ҳужжатcиз яшаб-ишлаб юрган муҳожирларни топиш мақсадида амалга оширадиган фаолиятлардан бири бу рейдлардир. ...

Continue reading

Полиция машинангизни тўхтатса

* Қуйидаги маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди. Полиция ҳаракатлари ҳақида саволларингиз бўлса ёки шикоят қилмоқчи бўлсангиз, зудлик билан адвокат ёллашни тавсия қиламиз.       АҚШда машина ҳайдовчи ватандошларимиз орасида йўл полиция ходими тўхтатганда, бир оз бўлса ҳам ҳадиксирамайдигани топилмаса керак. Бундай вазиятда йўл қўйиладиган хатолар, одатда,  икки ҳолатдан бирида рўй беради. Биринчиси, ҳайдовчининг полиция ходимига нисбатан ҳурматсизлик билан муомалада бўлиши оқибатида. Бу кўпинча ҳайдовчи ўзини айбсиз деб ҳисоблаганда рўй беради. Иккинчиси, ҳайдовчининг полиция ходими илтимосларига эътирозсиз итоат этиши натижасида. Полиция ходимига ҳеч қачон ҳурматсиз муносабатда бўлмаслик керак. Аммо кези келганда, полиция талабларига эътироз билдириш мумкин. Қуйида йўл полицияси машинангизни тўхтатганда ўзингизни қандай тутишингиз кераклиги ҳақида...

Continue reading

Оила аъзолари орқали Грин карта

* Қуйида берилган маълумотлар расмий ҳуқуқий маслаҳат ўрнида ўтмайди.  Иммиграция масалалари бўйича саволингиз бўлса адвокат билан маслаҳат қилишни тавсия қиламиз. Грин карта олиб, қонунан АҚШда доимий рўйхатда турувчи (Lawful Permanent Resident) мақомини олишнинг бир неча йўллари бор. Шулардан энг кенг тарқалган йўли бу оила аъзоси орқали грин карта олишдир.  Жамиятда оиланинг роли муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ Конгреси АҚШ фуқаролари ва унда доимий яшовчиларнинг ўзга давлатлардаги оила аъзолари билан бирлашиши учун шароит яратган. Оила аъзоларининг АҚШга доимий яшаш учун иммиграция қилишлари ёки грин карта олишларининг икки асосий тури мавжуд:  1) АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси (Immediate Relative of U.S. Citizen) ва 2)...

Continue reading

Америкага келгандан кейин асосий ишлар

Айтайлик Грин карта дастури ёки АҚШ фуқароси бўлган оила аъзоси орқали АҚШга кўчиб келдингиз.  Вақтинчалик турар-жойингиз ҳам бор.  Ҳўш, бирламчи қилиниши керак бўлган ишлар нимадан иборат? Мазкур мақола шу масалага ойдинлик киритади. 1. Ижтимоий хавфсизлик рақамини (Social Security Number) олинг АҚШда қонуний ишламоқчи бўлган киши биринчи навбатда Ижтимоий хавфсизлик рақамини (ИХР) ёки Social Security Number (SSN) олиши керак.  Халқ тилида қисқа қилиб “Social” деб аталади.  АҚШга етиб келганингиздан кейин 10 кун ўтиб ИХРни олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.  ИХРни олиш учун ҳужжатларни Ижтимоий хавфсизлик бўлимига (Social Security Agency) топширишингиз керак.  Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйҳати билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.  Бу ҳужжатлар...

Continue reading

2016 йилда Америкага неча ўзбекистонлик иммиграция қилди?

2016 йилда ўзбекистонликларнинг АҚШга иммиграция қилиши қандай кўринишда бўлди? Қуйидаги рақамлар шу ҳақда. Доимий яшаш мақомини олганлар (Lawful Permanent Resident Status) МДҲ давлатларидан жами 9280 киши АҚШда доимий яшаш мақомини олган.  Чулардан 4359 киши Ўзбекистон фуқароси. 4, 359 киши доимий яшаш мақомини қуйидаги йўллар билан қўлга киритган: Оила аъзосининг мурожаати асосида: 588 киши Меҳнат визаси асосида: 133 киши АҚШ фуқаросининг яқин оила аъзоси учун қилган мурожаати асосида: 903 киши Грин карта лотореяси асосида: 2500 киши Қочқин ва сиёсий бошпана асосида: 225 киши Бошқа қонуний йўллар билан: 10 киши АҚШ фуқаролигини олганлар (Naturalized persons) Ўзбекистон фуқароси бўлган 1685 киши АҚШ фуқаролигини олди.  Бунинг ичига АҚШда туғилган...

Continue reading

Иммиграцияга боғлиқ асосий тушунчалар

Виза (Visa):  АҚШ элчихонаси ёки консуллиги томонидан АҚШ худудига киришга рухсат берувчи ҳужжат/стикер. Чет эл фуқароси (Alien):  АҚШ фуқароси бўлмаган киши. Резидент (Resident):  АҚШда қонуний равишда қисқа,  доимий ёки шартли равишда яшаши мумкин бўлган киши. Грин карта (Green card):  Грин картанинг расмий номи Alien Registration Receipt Card бўлиб, хорижий фуқарони рўйхатдан ўтганлик карточкаси деган маънони билдиради.  Грин карта кишига АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Доимий резидент (Permanent resident):  АҚШда доимий яшаш мақомига эга бўлган киши.  Кундалик ҳаётда “грин карта эгаси” (Green card holder) деб ҳам аталади. Иммигрант (Immigrant): АҚШ иммиграцион қоидаларига кўра, иммигрант тушучаси ичига фақат доимий резидент ёки грин карта эгаси киради. ...

Continue reading

Америкага иммиграция қилмоқчи бўлсангиз

Ҳар йили минглаб ватандошларимиз чет элга, ҳусусан АҚШга иммиграция қиладилар.  “Иммиграция” дейилганда чет элга доимий равишда кўчиб кетиш назарда тутилади.  Ғарб давлатларига истиқомат қилиш ва ишлаш учун кўчиб бориш илк қарашда завқли кўринса ҳам, кўп ҳолатларда бу жараён ўзига ҳос молиявий, руҳий, ва маънавий қийинчиликлар билан кечади.  АҚШда қарийб 11 йилдан бери яшаб, ишлаб келаётган ҳуқуқшунос сифатида, иммиграция қилиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни камайтириш учун қуйидаги беш маслаҳатни беришим мумкин: 1.  Иммиграция қилишдан мақсад нима? АҚШга келишдан олдин нима сабабдан иммиграция қилмоқчи эканлигингиз ҳақида жиддий фикр-мулоҳаза юритинг.  Масалан, Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин бўлмаган орзуингиз бор бўлса, уни АҚШда рўёбга чиқаришингиз мумкинми? АҚШда...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?