574-386-2815

Call Us Now

 

Author: Mirakmal Niyazmatov

Langar Law Firm > Articles posted by Mirakmal Niyazmatov (Page 4)

Қоқилган эшик очилади

Куни кеча Qalampir.uz'da Малика Шарипованинг АҚШдаги элчихоналар фаолиятидан норози бўлиб ёзган мақоласи эълон қилинган эди. Мақола чоп этилиши билан Маликага ҳам Ню Йорк, ҳам пойтахт Вашингтондан қўнғироқ қилишди. Воқеа давомини қуйида Маликанинг ўзи баён этади. Маликага мазкур муаммони ёритиб, ўқувчилар билан бўлишгани учун катта раҳмат! Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, агар элчихона ходими сизга ҳурматсизлик кўрсатса, амалий ёрдам беришдан, асоссиз ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортса ва хатти-ҳаракатлари билан сизни ортиқча овора қилса, элчихонадан индамай чиқиб кетманг, тегишли юқори турувчи давлат органларига шикоят қилинг. Бу шикоятингиз натижа бермадими, маҳаллий ёки чет элда жойлашган оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилинг, муаммони улар орқали ёритишга ҳаракат...

Continue reading

Контракт пули текин бўлган Береа коллежига қабул қилинган ўзбек талабаси билан суҳбат

Манба: Ушбу мақола илк маротаба http://grantlar.uz/ вебсаҳифасида чоп этилган.  Қуйида унинг қисқартирилган кўриниши ўқишингиз мумкин.  Тўлиқ матнини ўқиш учун бу ерга босинг. ****************************************** АҚШнинг Кентуккий (Kentucky) штатида жойлашган Береа коллежи (Berea College) дунёда энг кам учрайдиган коллежлардан бири. Таълим пули (Tuition fee) бутунлай текин бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади.  Ушбу коллежда дунёнинг турли бурчагидан келган талаба ёшлар таҳсил олади.  Биз ҳужжат топшириш, унга қабул қилиниш, коллежда олиб бориладиган ўқув жараёни ҳақида ушбу коллежга қабул қилинган ёш ва иқтидорли ўзбек талабаси Достонбек Тоиров билан суҳбат ташкиллаштирдик ва уни сиз билан бўлишмоқдамиз. Ўзингиз ҳақингизда қисқача сўзлаб берсангиз Мен, Достонбек Тоиров, 1998-йил Андижон вилоятининг Имом ота қишлоғида оддий...

Continue reading

Мусулмонларни АҚШга киритмасликни мақсад қилган қарорларнинг қисқа тарихи

Президентлик кампанияси давомида Доналд Трамп бир неча марта мусулмонларни АҚШга киритмаслик кераклигини ва Президент бўлиб сайланган тақдирда буни амалга оширишини ваъда қилгани эсингизда бўлса керак. Ваъдаларига содиқ қолиб, Президент Трамп 2017 йил 27 январ куни бир нечта мусулмон давлатлар фуқароларини киритишни таъқиқловчи Қарорни (Executive Order 13769) имзолади.  Мазкур қарор халқ тилида “Muslim Ban” (Мусулмонларга қарши тақиқ) номини олди.  1-Қарор Америка ҳудудига 90 кун давомида 6 мусулмон давлат фуқароларини киритишни таъқиқлади.  Булар Ироқ, Сурия, Эрон, Ливия, Сомалия, Судан ва Яман. Шу билан бирга Суриядан муддатсиз равишда қочоқлар киритилишига таъқиқ қўйилди. Эртаси куниёқ, яъни 2017 йил 28 январ куни, Ню Йорк штатининг федерал судяси (Judge...

Continue reading

Грин карта бекор қилин(а)дими?

Блог ишга тушганидан бери энг кўп сўралган саволлардан бири. Америка Овози муҳбирлари ва ҳуқуқшунос дўстим Нодир Закиров бу саволга аввал тўхталган эдилар.  Шундан бери АҚШ ҳукумати бу масала бўйича ҳали аниқ тўхтамга келгани йўқ.  Демак, охирги мурожаат қилиш санаси 2017 йил 22 ноябр бўлган (DV-2019) Грин Карта лотореяси бекор қилинмади. Мазкур дастур 2018 йил ноябр ойида яна ўйналиши эса ҳали аниқ эмас.  Аммо Грин карта лоторея дастури бекор қилиниши ёки жиддий ўзгартиришлар киритилиши аниққа ўхшайди.  Сабаби, Грин Карта лотореяси орқали АҚШга иммиграция қилган Ўзбекистон фуқароси октябр ойида Нью Йоркда террор ҳужумини амалга ошириши натижасида саккиз киши вафот этди.  Бу эса дастурни...

Continue reading

АҚШда яшаётган муҳожирлар учун ҳаёт суғуртаси нимага керак?

Муаллиф ҳақида:  Суҳробжон Исмоилов New York Life компаниясининг Manhattan, New York офисида молиявий режалаштириш бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлайди. Иши давомида АҚШнинг 9та штатида яшайдиган, турли соҳаларда меҳнат қилаётган, баъзилари ўз бизнесларига эга бўлган, асосан муҳожирлардан иборат мижозларга хизмат кўрсатади.  Шу кунгача 400дан ортиқ кишига уларнинг шахсий вазиятларидан келиб чиқиб, молиявий режаларини бошлаб олишга, хусусан ҳаёт суғуртаси шартномаларини бошлашга ёрдам берган. Компанияда энг юқори малакали маслаҳатчиларга бериладиган қарийб ҳамма мукофот ва ёрлиъларни олган.  2017 ва 2018 йиллар учун нуфузли Million Dollar Round Table халқаро, дунё бўйича энг юқори малакали молиявий маслаҳатчилар ва ҳаёт суғуртаси очтириш бўйича агентларнинг уюшмаси аъзолигага сазовор бўлган. Ҳаёт...

Continue reading

АҚШда магистратурага ҳужжат топшириш жараёни

* Америкада Магистратура бошқичида таълим олиш ҳақида жуда кўп саволлар келаяпти.  Мазкур саволларга қисман жавоб бериш учун Сардорбек Мусаев билан боғландик.  Сардорбек Мусаев ҳозирда Коннектикут университетида (University of Connecticut) PhD Program in Environmental Engineering йўналиши бўйича таҳсил олаяпти. Ҳам ўқиш, ҳам илмий тадқиқот олиб бориш билан банд эканлигига қарамасдан Uzbek Immigrant учун ўта аҳамиятли материал тайёрлаб бергани учун катта раҳмат! АҚШ университетлари ҳақида гап кетганда кўзимизнинг олдига биринчи бўлиб нуфузли Harvard, Stanford, MIT ёки Yale университетлари келади.  Аксарият ҳолларда бу университетларга жуда зукко кишилар ўқишга кираётганига гувоҳ бўламиз.  Савол туғилади,  оддий талаба ҳам АҚШ университетларига ўқишга кира олиши мумкинми? Фиркимизча, ...

Continue reading

Америкада қимматга тушадиган 4 хато

Америкага келгандан кейин ҳеч кимга осон бўлмайди. Уй-жой топиш, фарзандларни мактабга жойлаштириш, иш топиш, суғурта сотиб олиш каби масалалар ҳақида ҳар бир иммигрант Америкага учиб келган онданоқ ўйлаши ва қисқа муддат ичида ечим топиши керак бўлган масалалардир. Америкага келгандан кейин ҳамма турли кўринишдаги хатоларга йўл қўяди. Аммо қуйида муҳокама қилинадиган 4 хатони вақт, куч ва пул бекор кетишига сабаб бўладиган энг асосий хатолар қаторида санаб ўтиш мумкин. 1. Америка иш маданиятини ўзлаштирмаслик Америкада қабул қилинган иш маданиятини ўрганмаслик иммигрантларнинг иш бозорида рақобатли бўлолмасликларининг энг асосий сабаби.  Резюме ёзишдан тортиб, иш суҳбатига тайёрланишнинг ўзига ҳос одоби ва тартиби бор. Масалан, Америкада қабул қилинган меъёрларга...

Continue reading

Ҳужжатсиз иммигрантлар қайси штатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси баъзи ноиммиграцион виза эгаларига берилмайди.  Масалан, баъзи штатларда талабалик визаси эгаларига (F1) ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мумкин, аммо турист визаси эгаларига (B1) ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмайди.  Табиики, ҳужжатсиз иммигрантлар (undocumented immigrant) учун ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш кўп ҳолатларда имконсиз. Аммо National Immigration Law Center кўра 12 штат ва Вашингтон шаҳрида (Washington D.C.) ҳужжатсиз иммигрант ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин. Агар ҳужжати бўлмаган кишига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши назарда тутилган бўлса, демак турист визаси билан АҚШга келган кишига ҳам мумкин. Мазкур 12 штатлар қуйидагилардир (қўшимча маълумот учун қуйида сизни қизиқтирган штат устига босинг ва тегишли вебсаҳифага ўтинг): 1) Делавер; 2) Гаваи; 3) Иллиноис; 4) Калифорния; 5) Колорадо; 6) Коннектикут; 7) Мериленд; 8) Невада; 9) Ню...

Continue reading

Мен Гарвардда қандай ўқидим ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида

* Мазкур мақола илк маротаба 6 июл 2014 йилда Ташаббус веб-саҳифасида (http://tashabbus.com/) чоп этилган. АҚШ университетларининг бирига ҳуқуқшунослар учун магистрлик дастурига (LL.M.) ўқишга кириш иштиёқим Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналиши буйича таҳсил олаётган пайтимдан пайдо бўлди. Мени АҚШ ҳуқуқий таълимининг тартиб ва усуллари ҳамда АҚШ юридик мактабларининг обрўйи ўзига жалб қиларди. Лекин вужудга келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда (адвокатурага ишга кириш, турмуш қуриш ва фарзандли бўлиш), мен ўқишга кириш учун керакли ҳужжатларни бакалавр даражисини қўлга киритганимдан сўнг 6 йил ўтгач топшира олдим. Ушбу қарорни қабул қилишда менинг интилишларимни қўллаб-қувватлаган яқинларим ҳамда ўзларининг намунаси билан мени илҳомлантирган ва бебаҳо...

Continue reading

Калифорнияда кенг қўлланиладиган “қизил карта” (“red card”) нима?

Аввал чоп этилган мақоламизда ватандошларимиз орасида АҚШда ҳужжатсиз иммигрант сифатида яшаётганлар полиция ёки иммиграция хизмати ходимларига дуч келган пайтларида депортациядан омон қолиш учун қандай ҳуқуқларни билишлари лозимлиги ҳақида ёзган эдик.  Мазкур мақолада эса эътиборимизни масаланинг амалий жиҳатига қаратамиз. Калифорнияда фаолият кўрсатаётган иммигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари, масалан Immigrant Legal Resource Center, ҳужжатсиз муҳожирларга “қизил карта”дан фойдаланишни тавсия этадилар. Бу картага сизнинг АҚШ Конституциясига кўра ҳуқуқларингиз ёзилган бўлиб, иммиграция хизмати ходими ёки полиция билан юзлашганда, уни кўрсатишингиз мумкин. Шундай картага эга бўлиш, айниқса,  инглиз тилини билмайдиган ҳужжатсиз муҳожирларга жуда қўл келиши мумкин. “Қизил карта”нинг катталиги таклифномачалик бўлиб, ҳамёнингизга бемалол сиғади.  Қизил картанинг...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?