574-386-2815

Call Us Now

 

Author: Mirakmal Niyazmatov

Langar Law Firm > Articles posted by Mirakmal Niyazmatov

Америкада иммигрант ҳаёти: 2019 йил учун 5 маслаҳат

АҚШга келганимга 12 йил бўлди. Бу вақт мобайнида иммигрант ва адвокат сифатида иммиграция жараёни ва қийинчиликлари билан яқиндан танишиб, иммигрантлар дардига қулоқ солдим. Ҳозир ўтган йилги ишларни сарҳисоб қилиб, 2019 йил учун янги мақсад ва режаларни қилиш вақти. Шу муносабат билан қуйида иммигрантлар 2019 йилда эътибор бериши керак бўлган 5 масалага эътиборингизни қаратаман. 1. Оилавий ҳаётингизни яхшиланг Адвокат бўлганим сабабли ватандошлар мен билан боғланиб, оилавий муносабатлардан келиб чиқувчи ҳуқуқий муаммолар ҳақида маслаҳат қиладилар. Чет-элда жуда кўп оилаларда эр-хотин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлар осон кечмаяпти. 2019 йилда қандай бўлмасин, оиладаги ўзаро муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилинг. Оилада тинчлик бўлмаса, бошқа ҳеч қайси иш...

Continue reading

Чет элдаги ватандошлар билан ҳамкорлик концепциясининг асосий қоидалари

Куни-кеча Президентнинг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (жуда секин юкланяпти) қабул қилинди. Қарорга Илова сифатида ватандошлар билан ҳамкорлик қилишнинг давлат сиёсати Концепцияси ҳам қабул қилинди. Хўш, Концепциянинг асосий қоидалари нима? Камчиликлар нимада? Концепциянинг асосий бандлари нима ҳақида? 1. Ватандош тушунчаси: Концепцияда ким ватандош, деб ҳисболаниши айтилади. Жумладан, қуйидагилар ватандошлар қаторига киритилади: а) чет элда вақтинча юрган Ўзбекистон фуқаролари; б) хорижга чиқиб, чет эл фуқаролигини олган, Ўзбекистонга маънавий ва маданий нутқаи назардан мансубликни ҳис қилган шахслар; c) этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан алоқада...

Continue reading

Грин кард дастури:  Ариза топшириш бўйича 10 маслаҳат

АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритишнинг энг осон йўлларидан бири бу “Турли миллатларга мансуб иммигрантлар визаси – ДВ” дастури (бундан буён Грин кард дастури).  Мазкур дастур орқали АҚШга ҳар йили келадиган 50 минг кишидан тахминан 2500-5000 иммигрант ўзбекистонлик.  Айни пайтда Грин кард дастурида иштирок этиш даври бошланди ва 7-ноябргача давом этади. Мазкур дастурда қатнашиш учун икки асосий талабга жавоб беришингиз керак.  Биринчиси,  ўрта мактаб даражасидаги ёки унга тенглаштирилган таълим муассасасини битирган бўлиш (жами 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълим).  Агар бу талабга жавоб бермасангиз,  унда сўнгги беш йил ичида энг камида икки йиллик тайёрлов ёки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик...

Continue reading

Ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланган кишиларга грин карта берилмайдими?

22-сентябрда АҚШ ҳукумати “Давлат бюджети учун юк бўлгани туфайли грин картага нолойиқ деб топиш” (Inadmissibility on Public Charge Grounds) тўғрисидаги қоидаларини (бундан буён Қоидалар) эълон қилди.   Қоидалар таклиф кўринишида бўлиб,   унда бундан буён ижтимоий ёрдам дастурларидан фойдаланадиган кишилар учун АҚШда доимий яшаш имтиёзи (грин карта) берилмаслиги таклиф қилинади.   Асосий сабаб--давлат бюджети учун юк бўладиган ("public charge") кишиларга АҚШда доимий қолиш имкониятини чеклаш.   Бундай чоралар аввал ҳам бўлган,   аммо ўз ичига асосан нақд  пул (“cash assistance”) кўринишидаги ижтимоий ёрдам дастурларини қамраб олган эди.   Янги қоидалар эса барча кўринишдаги ижтимоий ёрдам дастурларини ўз ичига олади. Қоидалар ҳақида менга берилган энг асосий саволларни жамлаб,  ...

Continue reading

U визаси:  Жиноят қурбонлари учун виза

2000 йилда АҚШ Конгреси Одам савдоси ва зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунни (Victims of Trafficking and Violence Protection Act) қабул қилди.  Мазкур Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида иммиграция қонун-қоидаларига ҳам ўзгартиришлар қабул қилиниб, U визаси (U-visa) киритилди.  U визаси жиноят ёки зўравонлик қурбонларига аввал ноиммигрант визасини олиш ва кейинчалик грин картага мурожаат қилиш имкониятини беради. 1. U визаси нима? U визаси баъзи турдаги жиноят қурбонлари учун ноиммигрант виза мақомини беради.  Мақсад, жиноят қидирув жараёнига ёрдам беришга розилик билдирган жиноят қурбони учун ҳимоя механизмини яратиш. 2. Кимлар мурожаат қилиши мумкин? U визасини олиш учун 6та асосий талаб қўйилган, булар: - Аризачи жиддий жиноят...

Continue reading

Турист визасини (B1/B2) узайтириш мумкинми?

Immigratsiya

Турист визаси нима? Америкага саёҳат қилаётган ватандошларимиз асосан B1/B2 ноиммиграцион визалари билан келадилар.   Бизнес мақсади билан сафар қилаётганлар B1 визаси (масалан, иш билан боғлиқ учрашувлар ва музокараларда қатнашишни истаганлар учун), умумий туризм мақсади билан сафар қилаётганларга эса B2 визаси (масалан, Америкада оила аъзосини кўриш учун келишни истаганлар учун) берилади. B1/B2 визаси билан Америкада қанча муддат қолишим мумкин? [caption id="attachment_677" align="alignright" width="300"] Аэропортда қўйиладиган муҳр ва виза муддати.[/caption] АҚШ элчихонасида берилган B1/B2 виза асосан 1 йил амал қилиш муддати билан берилса ҳам, Америкада неча кун қолишингиз аэропортда белгиланади. Иммиграция хизмати текширувидан ўтганингиздан кейин паспортингизга “passport admission stamp” (аввал I-94 номли қоғоз парчаси бериларди), деб номланадиган...

Continue reading

Homeschooling нима?

Immigratsiya

YouTube’да ёш ўзбек оиласи томонидан жуда фойдали канал очилган.  Номи – Our Uzbek Homeschool. Канал нима ҳақида эканлиги ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун қисқа видео лавҳани бу ерда тамоша қилишингиз мумкин – Уй таълими ҳақида интро - #1.  Видео лавҳаларда асосий қаҳрамонлар бу Софиа ва Марям. Уларнинг ота-онаси Абдулазиз ва Умида эса уларга ўқитишнинг турли усулларидан фойдаланиб таълим бераётганларини кўриш мумкин. Умида ва Абдулазизга блогим кузатувчилари учун homeschooling ҳақида яхшироқ маълумот беришлари учун бир неча савол билан мурожаат қилдим.  Қуйида уларнинг жавоби билан танишиб чиқишингиз мумкин. 1. Homeschooling нима? Homeschooling фарзандга уй шароитида таълим беришни англатади. Фарзандга таълим мактаб ёки боғчада...

Continue reading

Даромад солиғи: иммигрантлар эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат

Amerikada soliqlar

Ҳозир Америкада “tax season,” яъни даромад солиғини тўлаш вақти. Тегишли даромад солиғи декларациясини тўлдириб, жорий йилнинг 17 апрелигача топшириш керак. Америкада, иммиграцион мақоми қандай бўлишидан қатъий назар, даромад кўрган ҳар ким даромад солиғини тўлаши керак. Қуйида иммигрантлар даромад солиғи декларациясини тўлдиришда эътибор бериши керак бўлган 5 жиҳат ҳақида гап кетади. 1. Иммиграцион мақомингиз қандай бўлишидан қатъий назар даромад солиғи декларациясини топширинг Америкада солиқлар кишининг иммиграцион мақомига қараб тўланмайди. Америка фуқароси, грин карта эгаси ёки ҳужжатсиз иммигрант бўлишингиздан қатъий назар, ишлаб даромад топаётган ҳар ким даромад солиғи тўлаши керак. Даромад солиғини тўлаш борасида тушунмовчилик асосан ҳужжатсиз иммигрантлар орасида кўп учрайди. Даромад солиғи декларациясини тўлдиришда...

Continue reading

Грин карта (доимий резидент) мақомини йўқотиш

Грин карта Америкада доимий яшаш (Permanent Resident) ҳуқуқини беради. Грин картани қўлга киритиш машаққатли ва йиллар давом этадиган жараён бўлишига қарамасдан, уни арзимаган хато сабабли бир зумда йўқотиш мумкин. Шундай ҳолатлардан бири грин карта мақомини тарк этиш туфайли рўй беради. Америка иммиграция ҳуқуқида бунга “abandonment” дейилади. Хўш, қайси ҳолатларда киши грин карта мақомини тарк этган ҳисобланади? Чет элда узун муддат қолиш Америкада грин карта кишига жуда кўп имтиёзлар беради. Шулар ичига чет элга саёҳат қилган киши Америкага визасиз кириб келиш ҳуқуқи киради. Грин карта эгалари саёҳатдан кейин Америкага кириб келишда грин карта ва паспортларини кўрсатиб ўтадилар. Аммо чет элда узун вақт ўтказган...

Continue reading

Инглиз тилини тез ўрганиш учун 5 маслаҳат

Менга энг кўп бериладиган саволлардан бири тил ўрганиш билан боғлиқ: “Инглиз тилини қандай тезроқ ўргансам бўлади?” Шу сабабли, мазкур мақолада ҳар қандай тил ўрганишда асосий эътиборни нимага қаратиш кераклиги ҳақида 5 маслаҳат бермоқчиман: Инглиз тилини тез ўрганиш учун 5 маслаҳат Менга энг кўп бериладиган саволлардан бири тил ўрганиш билан боғлиқ: “Инглиз тилини қандай тезроқ ўргансам бўлади?” Шу сабабли, мазкур мақолада ҳар қандай тил ўрганишда асосий эътиборни нимага қаратиш кераклиги ҳақида 5 маслаҳат бермоқчиман. 1. Мақсадни аниқ белгилаб олинг Аниқ мақсадсиз бирон ишда, ҳусусан тил ўрганишда, муваффақиятга эришиш мумкин эмас.  Шу сабабли, инглиз тилини ўзи нимага ўрганмоқчи эканлигингиз ҳақида мулоҳаза қилинг. Талабалигимда ўқишдан кейин ҳусусий...

Continue reading

Add A Knowledge Base Question !

You will get a notification email when Knowledgebase answerd/updated!

+ = Verify Human or Spambot ?